2012: Каримовнинг уруш таҳдиди

Фото муаллифлик ҳуқуқи МАТБУОТДАН

Бундан роппа-роса чорак аср муқаддам Ўзбекистон ўз мустақиллигини эълон қилган эди.

74 йил давом этган шўролар асорати сўнггида қонсиз эришилган мустақиллик Ўзбекистонда "Оллоҳнинг инъоми", "энг улуғ ва энг азиз неъмат" сифатида эъзозланади.

Мамлакатнинг шўролар даврида Москва тайинлаган раҳбари, марҳум президент Ислом Каримов эса мустақилликнинг расмий меъмори деб кўрилади.

Аммо ўзбек халқи мустақилликка эришгани ҳолда, озод ва фаровон ҳаётга эришмагани ҳақида афсус билан гапираётганлар ҳам оз эмас.

Мустақиллик эълон қилинган 1991 йилнинг августидан буён дунё XXI асрга, ахборот ва технология асрига қадам қўйди, Ўзбекистон эса ўз тарихини қайтадан ёзиб чиқишга улгурди.

Би-би-си солномаси мустақил Ўзбекистон тарихининг ёзилмаган саҳифаларини ҳам ўз ичига олган.

2012 йил Президент Каримов минтақада сув боис уруш чиқишидан огоҳлантирганди: "Вазият шу даражада кескинлашиб кетиши мумкинки, бу ҳолат шунчаки қарама-қаршилик эмас, урушларни келтириб чиқариши мумкин".

Жаноб Каримов бу ўринда сув бошидаги Тожикистон ва Қирғизистонни айблаганди.

Худди шу йили Президентнинг тўнғичи Гулнора Каримова шуҳрат чўққисига чиқди. У президентлик орзусини ҳам яшириб ўтирмади.

2012 йилга оид видеолавҳани BBCUZBEK нинг YouTube каналида томоша қилинг

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз -telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradioБи-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.