Марғилонда икки киши жиҳодчиликда айбланиб қамалди

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images

Марғилон шаҳар маҳкамаси фарғоналик 32 ва 45 ёшда бўлган икки фуқарони "Жиҳодчилик" диний-экстремистик оқимни тарғиб қилганликда айбдор деб топган.

Хабар қилинишича, айбланувчилар ўзларига қўйилаётган айбловларни тан олиб кўрсатма берганлар.

Маҳкамага кўра, улар Суриядаги жангариларга бориб қўшилишни тарғиб қилганлар. Бу ҳақда Россиянинг Спутник агентлиги маҳкамадаги манбасига иқтибосан билдиради.

Деҳқонов ва Каримов Жанубий Кореяда меҳнат муҳожирлигида бўлганида, жиҳодчи гуруҳ тарафдорлари таъсирига тушганлар, дейилади.

Жумладан, А.Каримов "жиҳодчилар" таъсирига 2004 йилда тушиб 2011 йилгача улар билан алоқада бўлгани, Сеулдаги масжидларда ташкил қилинган учрашувларда қатнашиб юрганлиги айтилади.

Жиҳодчилар сафида қирғизистонлик фуқаролар ҳам бўлганлар, деб келтирилади.

Ўзаро учрашувларда диний оқим тарафдорлари YouTube ва Telegram тармоғида "Жиҳодизм", ЎИҲга боғлиқ турли видеоларни биргаликда томоша қилганлар" ва "Ўзбекистон ҳукуматини конституцион ағдариш устида гаплашганлар", деб иддао қилинади шунингдек.

Маҳкамада "ўз айбини тан олган" икки фарғоналик фуқарога беш ва олти йиллик қамоқ жазолари тайинланган.

Бироз олдинроқ, Россияда меҳнат муҳожирлигида бўлган 8 киши ҳам ИШИДга алоқадорлик, Суриядаги урушга одам ёллашда айбланиб қамалган эдилар.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook- BBC UZBEK
  • Google+ BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - bbcuzbekradio
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.