2014: Ўзбек маликасининг қулаши

Фото муаллифлик ҳуқуқи COURTESY

Бундан роппа-роса чорак аср муқаддам Ўзбекистон ўз мустақиллигини эълон қилган эди.

74 йил давом этган шўролар асорати сўнггида қонсиз эришилган мустақиллик Ўзбекистонда "Оллоҳнинг инъоми", "энг улуғ ва энг азиз неъмат" сифатида эъзозланади.

Мамлакатнинг шўролар даврида Москва тайинлаган раҳбари, марҳум президент Ислом Каримов эса мустақилликнинг расмий меъмори деб кўрилади.

Аммо ўзбек халқи мустақилликка эришгани ҳолда, озод ва фаровон ҳаётга эришмагани ҳақида афсус билан гапираётганлар ҳам оз эмас.

Мустақиллик эълон қилинган 1991 йилнинг августидан буён дунё XXI асрга, ахборот ва технология асрига қадам қўйди, Ўзбекистон эса ўз тарихини қайтадан ёзиб чиқишга улгурди.

Би-би-си солномаси мустақил Ўзбекистон тарихининг ёзилмаган саҳифаларини ҳам ўз ичига олган.

2014 йил марҳум президент Ислом Каримовнинг тўнғич қизи Гулнора Каримова шуҳрат чўққисидан қулади. Тижорий салтанати парчаланди, шериклари қамалди.

Ўзининг эса уй қамоғига олингани ҳақида хабарлар чиқди. "Ҳатто ташқарига чиқа олмаймиз, бизни итдан баттар аҳволда тутиб туришибди", дея твит қилди Гулнора Каримова. У ўзбек мулозимларини танқид қилиши ва дунёга овоза бўлган йирик порахўрлик иши манзарасида саҳнадан кетди.

Худди шу йилга келиб, 150дан зиёд йирик ширкат ўзбек пахтасини бойкот қилди. Ўзбекистон, ниҳоят, болаларни далада ишлатишни тўхтатди.

Аммо арзон бола меҳнати текин ишчи кучига алмаштирилди.

2014 йил охирига келиб, биометриc паспорт олиш муддати тугай бошлади.

Ҳам ичкари, ҳам ташқаридаги ўзбеклар орасида талотўп ва саросима бошланди.

Ҳозир янги пасспорт олиш учун баъзилар ярим йиллаб текширилмоқда.

2014 йилга оид видеолавҳамизни BBCUZBEK нинг YouTube каналида томоша қилинг

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook- BBC UZBEK
  • Google+ BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - bbcuzbekradio
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.