2016: Ўзбекистонда ўзгаришлар даври бошландими?

Фото муаллифлик ҳуқуқи MATBUOTDAN

Бундан роппа-роса чорак аср муқаддам Ўзбекистон ўз мустақиллигини эълон қилган эди.

74 йил давом этган шўролар асорати сўнггида қонсиз эришилган мустақиллик Ўзбекистонда "Оллоҳнинг инъоми", "энг улуғ ва энг азиз неъмат" сифатида эъзозланади.

Мамлакатнинг шўролар даврида Москва тайинлаган раҳбари, марҳум президент Ислом Каримов эса мустақилликнинг расмий меъмори деб кўрилади.

Аммо ўзбек халқи мустақилликка эришгани ҳолда, озод ва фаровон ҳаётга эришмагани ҳақида афсус билан гапираётганлар ҳам оз эмас.

Мустақиллик эълон қилинган 1991 йилнинг августидан буён дунё XXI асрга, ахборот ва технология асрига қадам қўйди, Ўзбекистон эса ўз тарихини қайтадан ёзиб чиқишга улгурди.

Би-би-си солномаси мустақил Ўзбекистон тарихининг ёзилмаган саҳифаларини ҳам ўз ичига олган.

2016 йил Ўзбекистонни 27 йил бошқарган президент Каримов оламдан ўтди. Ислом Каримов Ўзбекистон мустақиллигини таъминлашга интилган, аммо ўз мухолифларига нисбатан шафқатсиз сиёсатчи сифатида танилганди. Марҳум президентдан оғир мерос қолди.

Каримов даврида муттасил топталган Бош Қонун яна бузилди:

Шавкат Мирзиёев Конституция 96-бандига хилоф равишда муваққат президентлик этиб тайинланди.

Ижтимоий тармоқларда норозилик кучайди. Ҳукумат вакиллари бу қадамни қонунийлигини асослашга уриндилар.

Айни пайтда Ўзбекистонда ўзгаришлар умиди кучайди: Шавкат Мирзиёевнинг қаттиққўл Бош вазирлик тажрибасига қарамай, ундан ислоҳотлар кутилмоқда.

2016 йилга оид "Солнома"ни Би-би-си Ўзбек хизматининг YouTube каналида томоша қилинг

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишниистасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook- BBC UZBEK
  • Google+ BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - bbcuzbekradio
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.