Мажбурий пахта сафарбарлигидан ким бойимоқда?

Ўзбекистондаги маҳаллий фаоллар ва халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари 2016 йилги пахта йиғим-терим мавсуми ҳам инсонларни мажбурий меҳнатга сафарбарлиги билан кузатилаётгани ҳақида хабар тарқатмоқдалар.

Бундан олдинги йилларда халқаро ташкилотлар ўз ҳисоботларида бу оммавий сафарбарликни "Ўзбекистон ҳукумати ўз халқини қул қилаяпти" деб таърифлаган.

Ўз ихтиёрига қарши меҳнатга мажбурланган инсонларнинг сони 1 миллиондан ортиқ деб айтилган.

Шифокорлар ўқитувчилар, давлат идора ва ташкилотларининг ходимлари, хусусий тадбиркорлардан далага чиқиб пахта териш ёки "пахта фонди" деб аталиб талаб қилинаётган маблағни тўлашни сўрамоқдалар.

"Тошкентдаги "Ўрикзор" бозоридаги ҳар бир дўкондан 600000 сўм тўлашни талаб қилаётганлари ҳақидаги дўкондорларнинг ўзлари бир-бирлари билан суҳбатлашаётганларининг гувоҳим бўлдим", дейди мустақил журналист ва инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Малоҳат Эшонқулова.

Бу маблағларнинг ҳаммаси ҳам пахта мавсуми учун сарфланадими?

Малоҳат Эшонқулова билан суҳбатни Би-би-си Ўзбек хизматининг Youtubeдаги каналида тингланг

https://www.youtube.com/watch?v=AsL3CcLV81E&feature=youtu.be

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.