Би-би-сига айтаман: Ўзбекистондаги олий ўқув юртлари ғарбникидан олийроқми?

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images

Салом Би-би-сичилар! Мана сиз анчадан бери Англияда яшаб, ишлаб келаяпсизлар. Айтмоқчи бўлганим, сиз бу ернинг ҳам, у ернинг ҳам баланд-пастини биласиз. Шунинг учун менга жумбоқ бўлган бир нарсани ечимини айтиб берсангиз дегандим.

Менинг катта фарзандим 4 йил аввал Тошкент Ислом Университетига кира олмади, 5 балл етмай қолди. Кейин грант ютган ҳолда Канада университетига бакалавриатга қабул қилинди. Ўқиб битирди ҳам.

Ўтган йили иккинчи фарзандим Миллий Университетнинг чет тиллар факултетига топширди. Унга 3 балл етмади. Шу йилнинг ўзида IELTS (инглиз тили) ҳалқаро тест имтиҳонидан 6.5 балл олиб Европага ўқишга кетди.

Менга жумбоқ бўлиб қолаётган нарса, демак бизда олий таълим анча юқори экан-да, сабаби менинг болаларим учун Ўзбекистон университетларида ўқиш армон бўлиб қолмоқда. Лекин ҳудди ўша билим билан ғарбнинг нуфузли олийгоҳларига кириб ўз тенқурлари билан тенг ўқий олаётгани мени таажубга солмоқда.

Энди 3-фарзандим ҳозирча коллежда ўқимоқда, шунга у ҳам овора бўлмай биратўла ака ва опасининг изидан кетгани маъқулмикан?- деб фикр қилмоқдаман ўзимча.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images

Бундай фикрга келишимга сабаб ОАВлардаги хабарлар - яъни бу йил 680минг абитурент ўқишга ариза берди, жойлар эса 57 минг. Радио сухандони керилиб "бир жойга 11,5 киши тўғри келади. Бу бизнинг ёшларнинг ўқишга чанқоқлигини кўрсатади," дейди.

Мени хисобимда, агар бу йил ҳар 11,5 кишидан биттаси талаба бўлиш бахтига эришса, демак қолган 10,5 киши кейинги йил яна ҳаракат қилади. Қолаверса, кейинги йил яна 500 минг ёшлар коллежларни битиради ва улар ҳам ўқишга киришга ҳаракат қилишади. Демак, кейинги йил бир жойга 15 тадан ортиқ абитуриент бўлиши кутилмоқда. Бу ҳолат эса ўқишга кириш учун қандай катта "рақобат" яратишини тасаввур қилиш қийин эмас.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook- BBC UZBEK
  • Google+ BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - bbcuzbekradio
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.