Ҳукумат шахсий ҳаёт дахлсизлиги бўйича текширув ўтказади

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images

Ўзбекистон Жиноят кодекси ва маъмурий жавобгарлик ҳақидаги қонун "шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузганлик" учун жавобгарликка тортишни кўзда тутган янги моддалар билан тўлдирилган.

Кодексга ўзгартиришлар 23 сентябр куни муваққат президент Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган.

Қонун 24 сентябрдан бошлаб кучга кирган ҳисобланади.

Қонуннинг 46 моддасига кўра, шахснинг розилигисиз у ва оиласи сири ҳақида ноқонуний маълумот тўплаш ва тарқатганлик учун энг кам иш ҳақининг 10-40 баробар миқдорида жаримага тортилади.

Жиноят Кодексининг 141 моддасига биноан, маъмурий жавобгарликка тортилганидан сўнг ушбу ҳаракат қайтарилса, энг кам иш ҳақининг 50-100 баробар миқдоригача жарима тўлаши ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишларига жалб қилиниши, ёхуд 6 ойгача озодликдан маҳрум этилиши мумкинлиги кўрсатилган.

Ўз ҳаракати туфайли оғир оқибатларни келтириб чиқарганлик учун энг кам иш ҳақининг 100-200 миқдорида жарима ёки 1-3 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкинлиги таъкидланган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters

Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган шахсий ҳаёт дахлсизлиги бўйича қонунга биноан, жамият ва давлат манфаатларига таҳдид солувчи аниқ факт ва ҳодисаларни ўрганишни ҳукумат ўз зиммасига олади.

Парламент текширувини ўтказиш қонунчилик палатаси ва Сенат депутатларидан иборат комиссия зиммасига юкланади.

Ушбу комиссия фаолият олиб боришда давлат идоралари ва бошқарув вакиллари, мутахассислар, экспертлар ва олимларни жалб қилишга ҳақлилиги қайд этилади.

Бундан ташқари, депутатлар комиссияси парламент текшируви учун зарур маълумотларни давлат идора ва ташкилотлари ҳамда фуқаролардан сўраши, турли лавозимдаги шахсларни кўрсатма беришлари учун чақириши мумкин.

Вақтинчалик президентлик вазифасини бажараётган Бош вазир Шавкат Мирзиёев охирги ҳафталар ичида бир қатор қонунларни имзолади.

"Ички ишлар идоралари тўғрисида қонун", "Давлатнинг ёшлар сиёсатига оид" ва "Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тўғрисида" қонун шулар жумласидан.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook- BBC UZBEK
  • Google+ BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - bbcuzbekradio
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.