Машҳур боксчи Руфат Рисқиев оёғи ампутация қилинди

Фото муаллифлик ҳуқуқи Google

Ўзбекистонлик машҳур боксчи, собиқ жаҳон чемпиони Руфат Рисқиев оёғида гангрена бошлангани сабабли, шифокорлар ўнг оёғини тиззадан пастини кесиб ташлашга мажбур бўлганлар.

Fergana.ru сайтига кўра, Руфат Рисқиев Тошкентдаги 16-касалхонада жарроҳликни бошдан кечирган.

Боскчининг оиласи бироз олдин у оёғида қаттиқ оғриқдан шикоят қилганини айтади.

Касалхонага олиб борилганда, шифокорлар тромблар узилганини, зудлик билан жарроҳлик амалиёти ўтказиш кераклигини маълум қилганлар.

Оиласининг билдиришича, операциядан сўнг Руфат Рисқиевнинг саломатлиги тикланмоқда, ҳозир ўзини яхши сезяпти.

Бундан бир неча йил олдин ҳам собиқ боксчи иккала оёғида жарроҳлик амалиёти ўтказган. Шифокорлар қаттиқ парҳез ва даволаш талабларига риоя қилишни буюрганлар.

Руфат Рисқиев 1949 йил туғилган. Иккинчи октябрда у 67 ёшга тўлади.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images

Ўтган асрнинг 1974 йилида Гаванада Руфат Рисқиев жаҳон чемпиони бўлишга эришган. Бироқ чемпионлик унга жуда қимматга тушган, саломатлигини йўқотган, жанг пайти қўл суякларининг етти жойи синган.

Руфат Рисқиев ўз карьераси давомида у 189 та жанг ўтқазиб, 174 тасини ғалаба билан якунлаган. Икки марта Собиқ иттифоқ чемпиони, жаҳон чемпиони ва 1976 йилги Олимпиада ўйинларининг кумуш медали совриндори бўлган.

Айни пайтда "Тошкент йўлбарси" нафақада, давлат берадиган 450 минг сўм пенсияга ҳаёт кечиради.

Би-би-си Ўзбек Рио Олимпиадаси пайтида Ёзги Олимпиада Ўйинларининг совриндори бўлган илк ўзбек боксчиси Руфат Рисқиев билан суҳбатлашиб, ўзбек боксчиларининг ютуқлари ҳақида таасуротларини сўраган.

Руфат Рисқиев Ўзбек боксининг келажаги порлоқ деб айтганди.

"Биз бу ерда уларнинг жангларини болалар билан сакраб ўтириб, кўрдик. Бизнинг боксчиларимиз фазога етишди, Гагарин бўлиб кетишди. Ҳали яна финалга чиқиши мумкин бўлган боксчилар бор. Бу тарихда бўлмайдиган нарса. Бу ерда ҳаммамиз оёғимиз ерга тегмай, осмонда юрибмиз", - деган ҳаваскор бокс бўйича Монреал Олимпиадаси кумуш медали совриндори Руфат Рисқиев Би-би-си Ўзбек Хизмати билан суҳбатида.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook- BBC UZBEK
  • Google+ BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - bbcuzbekradio
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.