Уч ёшгача боласи бўлган аёллар ахлоқ тузатиш ишларига жалб қилинмайди

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images

Ўзбекистон қонунчилиги киритилган ўзгаришларга биноан, 3 ёшга тўлмаган фарзанди бўлган аёллар ахлоқ тузатиш ишларидан озод қилинади. Бундан ташқари, нафақа ёшига етган шахслар, меҳнатга лаёқатсизлар, ҳарбий хизматчилар, ҳомиладор ва болага қараш учун таътилга чиққанларга ҳам жинояти учун ахлоқ тузатиш жазоси қўлланилмайди.

Бундан аввал ҳам бу тартиб боласи 3 ёшга тўлгунига қадар унинг тарбияси билан шуғулланиш учун таътил олган аёлларга нисбатан амал қилган.

Бироқ, бунинг учун расман аёл ишлаши ва унга жазо белгиланганига қадар тегишли таътилга чиққан бўлиши талаб қилинган.

Шу билан бирга, уч ёшгача бўлган болага қараётган аёллар ахлоқ тузатиш ишларига буюрилмаган.

Янги қонунга мувофиқ эса, аёл кишининг оналик мақоми ва уч ёшга тўлмаган боласи борлиги ахлоқ тузатиш ишларига жалб қилинишига тўсқинлик қила олади.

Шунингдек, қонунчилик бўйича, уч ёшгача боласи бўлган аёллар жинояти жамоатчиликка хавф туғдирмаса, уни нохосдан содир этган бўлса озодликдан маҳрум этилмайди.

Шу тариқа, бундай вазиятларда аёлларга енгил жазо турлари қўлланилади, мисол учун, жарималар белгиланади.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook- BBC UZBEK
  • Google+ BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - bbcuzbekradio
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.