'Бўкада мактаб ўқувчиси ўзини осди'

Фото муаллифлик ҳуқуқи urlaeva

Ўзбекистондаги нодавлат Инсон ҳукуқларини ҳимоя қилиш алянси хабар беришича, 2016 йил 23 сентябр куни Тошкент вилояти Бўка тумани Ойтепа посёлкаси 20- ўрта мактаб 9- синф ўқувчиси Дилрабо Панжиева ўз жонига қасд қилган.

Алянсга кўра, шу йилнинг июл ойида ҳам ушбу мактабнинг 7- синф ўқувчиси ўзини осиб қўйган.

Ҳуқуқ фаоли Елена Урлаева Бўка туманининг 20- мактаб ўқувчилари орасида содир бўлган фожеали ҳодисалар тўғрисида милицияга билдириб, қизларнинг ўлими фактини текширишни талаб қилган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи urlaeva

Би-би-си 26 сентябрда юз берган фожеа тафсилотларини аниқлаштириш учун Бўка туман ҳокимиятига ҳамда туман маориф бўлимига қўнғироқ қилди. Бўка туман ҳокимиятидан бирор расмий билан гаплашишнинг иложи бўлмади.

Бўка туман маориф бўлими мудири Муҳаммад Азимовнинг Би-би-сига айтишича, 26 сентябрда ўзини осган қиз мактаб ўқувчиси бўлмаган. "Агар у мактаб ўқувчиси бўлганида мен ундан хабар топган бўлардим, менинг хабарим йўқ бундан, деди у. Шунингдек, июл ойида ўз жонига қасд қилган 7 синф ўқувчисининг ўлимини эса касаллик боис, деб изоҳлади Бўка туман маориф мудири.

Айни пайтда фаоллар Елена Урлаева ва Малоҳат Эшонқулова мазкур ҳодисалар юзасидан ўзларининг шахсий текширувларини ўтказмоқчилар.

Уларнинг сўзларига кўра, болалар ўлимининг олдини олиш, уни келтириб чиқараётган сабабларни бартараф этиш учун маҳаллий хукумат зарур чораларни кўриши лозим.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook- BBC UZBEK
  • Google+ BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - bbcuzbekradio
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.