Тошкентда илгари ёпилган кўчалар очилмоқда

Фото муаллифлик ҳуқуқи Gazeta.uz

Пойтахт Тошкентда бундан аввал тўсиб қўйилган бир қатор кўчаларни очиш бошланган.

Жумладан, шанба куни Мустақиллик проспекти билан кесишган йўлларни очишга тайёргарликлар кўзга ташланган.

Мустақиллик проспекти ва Абдулла Қодирий кўчалари кесишган, Ҳамид Олимжон майдонига олиб чиқадиган йўл қисмига қурилиш техникалари олиб келинган.

Бу йўналишларда ҳаракат қачон тўлиқ йўлга қўйилиши маълум эмас, бироқ иш қизғин кетаётгани кўринади суратларда.

Олой бозори ёнидан ўтувчи бу йўлларнинг очилиши аҳолига анча қулайлик туғдириши, йўл ҳаракати тирбандлигини камайтириши кутилмоқда.

Шунингдек, ўтган йил июл ойида ёпилган Мустақиллик кўчасининг 7-Сайрам кўчаси билан кесишган чорраҳа ҳам яқин кунларда очилиши тошкентликларни қувонтирган.

Ижтимоий тармоқларда шаҳарликлар бошланаётган ўзгаришлар ишга ва уйга боришни енгиллаштиришини айтганлар.

Мустақиллик проспектининг Оққўрғон кўчаси чорраҳасида ҳам қатнов тикланиши хабар қилинади.

Ушбу янгилик кўпчиликни хурсанд қилган, баъзи ота-оналар Сайрам кўчасининг очилиши 71 мактабга болаларини олиб бориш йўлини бир километрга яқин қилишини айтганлар.

Шунингдек, шаҳар марказидаги Ойбек ва Фидокор кўчалари кесишган қисмидаги пиёдалар йўлаги, Шастри-Пушкин чорраҳаси, Шароф Рашидов кўчаси, Навоий ва Қодирий кўчаларидаги ёпиқ қисмлар очилишидан умид билдиришган улар.

Бир қатор пойтахтликлар "шаҳар ҳокимияти яшасин!", "Шавкат Мирзиёевга ҳурмат, раҳмат!"-дея ўз хурсандчиликларини изҳор этганлар.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Gazeta.uz

Марҳум президент Ислом Каримов ҳаётлигида унинг Дўрмон қароргоҳига олиб борадиган йўналишда бир қатор йўллар хавфсизлик нуқтаи назаридан ёпилган.

У жойлар яшил ҳудудга айлантирилган ёки тўсиқ ўрнатилган эди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook- BBC UZBEK
  • Google+ BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - bbcuzbekradio
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.