Шавкат Мирзиёев иқтисод ва марҳум Каримовнинг руҳи ҳақида

Фото муаллифлик ҳуқуқи COURTESY

Ўзбекистон президенти вазифасини бажарувчи ва Бош вазир Шавкат Мирзиёев Сирдарёга сафар қилган ва пахта толаси ишлаб чиқариш туманларнинг ўзида йўлга қўйилиши ҳақида гапирган.

Мирзиёевга кўра, 70 фоиз пахта тола туманда ишлаб чиқарилади. "Мана шу пахта толасини районда ишлаб чиқарамиз. Районда фабрикалар қурамиз. Мана шу ҳалиги ипак чиқарадиган эмас, буюм чиқарадиган, охирги маҳсулот ишлаб чиқарадиган... Фермерни ўша текстил комбинатни аъзоси қиламиз. Бир чаноқ ҳам у комбинатга кириши керак", деб айтган жаноб Мирзиёев.

Шунингдек, у ҳукуматнинг ягона мақсади ўзбек халқи турмушини яхшилаш эканини, марҳум президент Ислом Каримов кўрсатиб берган "нурли йўл"дан "қайрилмай" давом этилишини урғулаган.

"... президентимиз барҳаёт"

"Ана шу президентимиз ҳаёт, барқарор шуни давом қиламиз. Ҳар куни шу инсон билан маслаҳат қилиб, ёнимизда тургандек, ёнимизда маслаҳат бериб, фақат улар руҳи шод бўлиб, "ҳаётда бекор яшамаган эканкуман", деган ниятларини биз эшитсак, барибир, шу Худо таолодан эшитамиз. Худо таолодан нима ҳисобидан эшитамиз, халқимиз розилигидан. Агар халқимиз рози бўлса, президентимиз ана шу ниятлари амалга ошади. Ана шу учун, биз бутун вужудимиз билан ҳаракат қиламиз", дея давом этган Шавкат Мирзиёев.

Жаноб Мирзиёев Сирдарё вилояти Ширин шаҳридаги Иссиқлик электр станцияси (ИЭС) ҳамда "Гулистон Медтехника" Ўзбекистон-Британия қўшма корхонасини ҳам бориб кўрган.

Шу билан бирга, Шавкат Мирзиёев Гулистон шаҳрида кам таъминланган оилалар учун кўп қаватли турар-жой қуриш лойиҳаси билан ҳам танишган.

Шавкат Мирзиёевнинг Сирдарёда вилоятидаги пахтакорлар билан учрашувини BBCUZBEK нинг YouTube каналида кўришингиз мумкин.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.