Тошкент ҳам пахта сафарбарлигидан четда эмас
Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Тошкент ҳам пахта сафарбарлигидан четда эмас

Пахта сафарбарлиги пойтахт Тошкентни ҳам четлаб ўтаётгани йўқ.

"Тошкент шаҳри бўйича сонини ман аниқ айта олмайман, лекин тиббиёт ходимлари, мактаб, ўқув-юртлари ўқитувчилари ва хизматчилари пахта теримига мажбурий жалб этилган. Шартлар қўйилган, ким боролмаса ёки боришни истамаса, 400 дан 600 минггача (сўм) пулини бериши керак", дейди инсон ҳуқуқлари фаоли Сурат Икромов.

Фаолнинг айтишича, йиғилган пулларга Тошкент шаҳрига вилоятлардан иш излаб келган мардикорлар ёлланади.

Сурат Икромовнинг айтишича, бу йилги сафарбарлик ўтган йиллардагига қараганда кучайтирилган дейиш мумкин.

"Бу йил талаблар сал кучайтирилган. Маҳалла раислари... милиция жалб этилган. Бир хил жойларда тушунтириш ишларини олиб боришяпти... бир хил жойларда қўрқитиш... ишдан бўшатиш ёки маҳаллаларда болаларга бериладиган нафақани бермаслик билан қўрқитиришлар бор. Энди бу ҳолатлар ўтган йил ҳам бўлган. Лекин, бу йили қаттиқроқ қарашяпти", дея қўшимча қилади у.

Пахта терими бошланиши олди Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси ўзбекистонликларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсади кўзланган амалиётга қўл урган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи COURTESY

Кимки, ўз ихтиёрига қарши пахта теримига чиқишга мажбур этиладиган бўлса, мобил телефонидан 1092 рақамига қўнғироқ қилиб, ушбу қонунсизлик устидан Касаба уюшмалари федерациясига шикоят этишни маслаҳат берган. Аммо, ҳуқуқ фаолининг айтишича, ҳамма ҳам бундан бохабар эмас.

"Айниқса, ўша қишлоқда яшайдиганлар... шаҳарда яшайдиганларнинг ҳам ҳаммасига етиб бормайди", дейди Сурат Икромов.

Би-би-сига келаётган хабарларда ҳозир республикадаги аксар вилоятлар мактаб, ўқув юртлари ўқитувчилари пахта теримига жалб қилингани ҳақида айтилади.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.