Би-би-си архивидан: "Оллоҳга ошиқ Фарғона" қандай тасвирга олинганди?

1991 йили собиқ СССР республикалари мустақилликка эришганидан кейин янги давлатлар ўз ривожланишида қандай йўналишни танлайдилар, деган савол пайдо бўлди.

Ана шу саволга жавоб ўлароқ, Би-би-си Марказий Осиёнинг янги мустақил давлатлари ҳақида ҳужжатли фильм тасвирга олишга қарор қилди.

1992 йили Би-би-сининг тасвирга олиш гуруҳи минтақа республикаларига сафар қилди ва "Оллоҳга ошиқ Фарғона" ҳужжатли фильмини тайёрлади.

Би-би-си Марказий Осиё Хизматининг раҳбари Ҳамид Исмоил "Оллоҳга ошиқ Фарғона" ҳужжатли фильмини тасвирга олишда иштирок этган.

"30 дақиқалик ҳужжатли фильм эфирга кетган, лекин соатлаб тасвирга олинган видеотасмадаги ёзувлар кадр ортида қолиб кетган", дейди Ҳамид Исмоил.

Би-би-си Ўзбек хизмати ҳужжатли фильмга кирмай қолган кадрларни ўз муштарийлари эътиборига ҳавола этишга қарор қилди.

Ушбу лавҳада марғилонлик таниқли уламо Абдулҳаким ота Восиев билан суҳбатнинг тўла варианти ўрин олган.

"Оллоҳга ошиқ Фарғона" филми ва суҳбатни BBCUZBEK нинг YouTube каналида томоша қилинг.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.