Мирзиёев ва Конституция: собиқ Адлия вазири билан суҳбат
Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Мирзиёев ва Конституция: собиқ Адлия вазири билан суҳбат

Ўзбекистонда Ислом Каримовнинг вафоти ортидан бошланган ҳокимият ўтиш жараёни мамлакатда қонун устувор бўлган бир давлат ва жамият барпо этиш борасидаги умидларни кучайтирган.

Вақтинча Президент вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев "Ички ишлар идоралари ҳақида"ги ва бошқа ўнга яқин қонунларни имзолаган.

Аммо жаноб Мирзиёевнинг танқидчилари Бош вазир Конституциянинг 96-моддасига хилоф равишда вақтинча Президент этиб тайинлангани ва ҳозирнинг ўзида мамлакат асосий қонунини оёқ ости қилганини айтишади.

Ўзбекистон ҳукуматининг бош ҳуқуқшуноси Акмал Саидовнинг Конституция бузилмагани ҳақидаги машҳур изоҳи ҳам бу борадаги шубҳаларни буткул тарқатиб юборолгани йўқ.

Ўзбекистондаги ҳуқуқий маконда юзага келаётган вазиятни биз ҳозирда АҚШда яшаётган Ўзбекистон Олий Судининг собиқ раиси, собиқ адлия вазири ва Ўзбекистоннинг АҚШдаги биринчи элчиси Муҳаммад-Бобур Маликов билан муҳокама қилдик.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.