Россияда мигрантлар деворни ёриб қочишган

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters
Image caption Ноқонуний муҳожирларга ов давом этмоқда

Россиянинг Ленинград вилоятида вақтинчалик сақлаш маркази деворини ёриб қочишга муваффақ бўлган муҳожирлар қидирилмоқда.

Гатчина шаҳри ички ишлар бошқармасидан спутник хабар агентлигига хабар қилишларича, 30 сентябрь куни қоидаларни бузгани учун ушланган 13 меҳнат муҳожири асосан ўзбеклар ва тожиклар бўлишган.

"Гатчинадаги вақтинчалик сақлаш марказининг биринчи қаватида 13 ушланган мигрант деворни бузиб, пайдо бўлган тешик орқали қочишга муваффақ бўлганлар", - деб айтган расмий агентликка.

Ҳуқуқ-тартибот органлари қисқа вақт ичида марказдан қочган олти кишини қўлга олишга муваффақ бўлишган.

Қолган етти нафарини қидириш ишлари давом этаяпти.

Ноқонуний меҳнатга қарши Россияда охирги вақтда янги қонун-қоидалар қабул қилинган бўлса-да, рухсатсиз ишлаш ҳоллари камаймаган.

Аксинча, мамлакатдаги иқтисодий қийин аҳвол ва маошларнинг камайиши мигрантларни ноқонуний ишлашга мажбурламоқда.

Қўлга тушган муҳожирлар эса кўп ҳолларда ҳуқуқ-тартибот органларига катта пора бериб қутилишларини айтишади.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг