Ўзбекистонда ОХҲТ кузатув гуруҳи ишлайди

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images

ОХҲТ кузатувчиларидан иборат гуруҳ 11-14 октябр кунлари Ўзбекистондадаги ички сиёсий вазият билан танишиш учун ташриф буюради.

Хабарларга биноан, ташриф асосида декабр ойида бўлиб ўтадиган президентлик сайловларини кузатиш бўйича қарор берилади.

Шу билан бирга, халқаро ташкилот Ўзбекистондаги президентлик сайловлари расмий мазмун касб этиб, омма кўзи учун ўтказилишини ҳам истисно қилмаган.

Ўзбекистон Марказий Сайлов Комиссияси бўлажак президентлик сайловларига баҳо бериш учун ОХҲТ кузатувчиларини таклиф қилган.

Марказий Сайлов Комиссияси раиси Мирзо-Улуғбек Абдусаломовга кўра, "сайловлар миллий сайлов қонунчилик талаблари ва халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган демократик тамойиллари асосида очиқ ва ошкора ўтказилади".

Ўзбекистоннинг янги раҳбарияти Ғарбга демократик қадриятларни ҳурмат қилаётганини кўрсатиш ниятида.

Аввалги йилларда ўтган ҳар қандай сайловга ОХҲТ чекланган ҳайъатини юборган.

Буни Ўзбекистондаги сайловларда рақобат йўқлиги боис тўлақонли миссия қатнашишининг зарурияти йўқлиги билан изоҳлаган.

2015 йил март ойида ўтган президентлик сайловлари ҳақида Оврўпода Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти "сайловлар яхши ташкил қилинди, аммо ҳақиқий рақобат ва баҳсларсиз ўтди", деган, "сайловда ҳақиқий мухолифат мавжуд бўлмаган ҳолатда сиёсий саҳнада жорий раҳбар сиймоси устуворлик қилган"ини айтганди.

Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов вафотидан сўнг белгиланган президентлик сайловларида муваққат президент ва Бош вазир Шавкат Мирзиёев билан бирга яна уч партия номзодлари қатнашадилар.

Таҳлилчилар айни пайтда Ўзбекистонда олиб борилаётган сайлов кампанияси фақат Шавкат Мирзиёевга тегишли бўлиб қолаётгани, бошқа номзодларнинг сайловолди дастурлари ҳақида тарғибот ишлари йўқлигига эътибор қаратишади.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook- BBC UZBEK
  • Google+ BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - bbcuzbekradio
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.