АҚШда ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images

Американинг Мэриленд штатида 2 октябр куни ўзбекистонлик Сардор Файзиев отиб ўлдирилган.

Хабарларга кўра, Сардорга тегишли машинада у ва икки дўсти ўтирган пайт, номаълум қора танли шахс томонидан бошига қарата ўқ узилган. Сўнгра уч кишидан иборат гуруҳ машинага ўтириб кўздан ғойиб бўлган.

Хабар қилинишича, ҳозирда гумонланган уч шахснинг биттаси ушланган, иккитаси қидирувда.

Полиция фожеага нима сабаб бўлганини ўрганмоқда. Дастлабки маълумотларга биноан, жиноят олдиндан режалаштирилган бўлган.

Қўлга олинган 20 ёшли Брайн Лионел Гонсалес Балтимор округи тергов изоляторида сўроқ қилинаётгани айтилади.

Ўзбек муҳожирларининг Uz-Rek.com.сайтига кўра, Сардор АҚШда талаба бўлган. Унинг ота-онаси ва икки синглиси ҳам 2006 йилдан буён АҚШда истиқомат қилиб келганлар.

Ҳодиса юз бергач, Сардорнинг дўсти полиция ва Тез ёрдамга хабар берган.

Шифокорлар Сардор Файзиевнинг ҳаёти учун курашганлар, бироқ уни сақлаб қолишнинг иложи бўлмаган.

Марҳумнинг жасади оиласи томонидан ватани Тошкентга олиб кетишга қарор қилинган.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook- BBC UZBEK
  • Google+ BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - bbcuzbekradio
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.