Ғанихон Маматхонов унутилмаслиги лозим!

Фото муаллифлик ҳуқуқи Mutabar

Париждаги "Ўтюраклар" клуби 3-10 октябр кунлари "Ҳуқуқ фаоли Ғанихон Маматхонов унутилмаслиги керак!" кампаниясини ўтказмоқчи.

9 октябрда Ғанихон Маматхонов қамалганига 8 йил тўлади.

"Ўтюраклар" клубининг халқаро ташкилотлар ва оммавий ахборот воситаларига мурожаатида айтилишича, мақсад, Ғанихон Маматхонов тақдирига эътибор қаратиш, уни озод этилишига эришишдир.

Фарғоналик фаол Ғанихон Маматхонов ўз фаолиятини 1996 йил бошлаган. Кўп йиллар демократия ва инсон ҳақлари учун курашиб, жумладан, ерлари олиб қўйилган фермерларга ёрдам берган, пахта далаларида мажбурий меҳнатни тугатишга чақирган.

Ғанихон Маматхонов 2008 йил Ислом Каримовнинг Фарғонага ташрифидан олдин президентга унинг ер ислоҳотини танқид қилиб ёзган норозилик хати учун ҳибсга олинган эди. Сўнгра товламачиликда айбдор топилиб, тўрт йил муддатга озодликдан маҳрум этилган.

Бироқ бу муддат "қамоқ ичкарисида тартибни бузгани учун" деб яна уч марта узайтирилди.

Ғанихон Маматхонов 2016 йил 4 июнда озодликка чиқиши керак эди. 6 майда у 65 ёшга кирган.

"Ўтюраклар" клубига кўра, Маматхонов ҳозирда қаерда сақланаётгани яқинларига маълум эмас. У турли йилларда Навоий, Бухоро ва Жаслиқдаги қамоқхонада сақланган.

Отасининг қаердалигини сўраб Жазони ижро этиш Бош бошқармасига мурожаат қилган Жамолхон Маматхоновга 16 сентябрда Ғанихон Маматхонов Тоштурмада экани айтилган, бироқ у билан кўришишга рухсат берилмаган.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.
  • ◾◾ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK
  • ◾◾Instagram - BBC UZBEK
  • ◾◾Twitter - BBC UZBEK
  • ◾◾Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • ◾◾Facebook- BBC UZBEK
  • ◾◾Google+ BBC UZBEK
  • ◾◾YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • ◾◾Skype - bbcuzbekradio
  • ◾◾bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.