Икки паспортли бўлиш: кимга яхши, кимга ёмон?

Би би си жонли мулоқоти

Би-би-си Ўзбек хизматининг бу галги Фейсбукдаги жонли мулоқотининг мавзуси - "Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида" 1992 йилда қабул қилинган қонунга киритилган ўзгартишлар.

24 сентябрдан эътиборан вақтинча президент вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев имзолаши билан кучга кирган қонунга кўра, хорижий давлат фуқаролигини олган ўзбекистонлик Ўзбекистон фуқаролигидан чиқарилиши мумкин.

Ушбу янгилик, айниқса хорижда яшаётган, ўқиётган ёки меҳнат қилаётган ўзбеклар орасида хавотирларга сабаб бўлмоқда.

Би-би-си Ўзбек хизматининг жонли мулоқотида АҚШдан таҳлилчи Суҳроб Исмоилов, Tashabbus.com асосчиларидан бўлган ҳуқуқшунос Миракмал Ниёзматов, Тошкентдан Анвар Ҳусаинов ва Канададан Шоира Ҳасанова иштирок этганлар.

Жонли мулоқотимизни Би-би-си Ўзбек хизматининг YouTubeдаги каналида томоша қилинг.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг