Шавкат Мирзиёев - қудратда бир ой

Ўзбекистон муваққат президенти Шавкат Мирзиёевнинг Сирдарё вилоятида бўлиши

Бундан роппа-роса бир ой олдин - 8 сентябр куни Ўзбекистон Сенати ва Қонунчилик палаталарининг қўшма мажлисида Бош вазир Шавкат Мирзиёев мамлакатнинг муваққат президенти этиб маъқулланди.

Ўзбекистонни 27 йил мобайнида бошқариб келган Ислом Каримовнинг вафотидан кейинги президентлик сайлови 4 декабрга белгиланди.

Бугун Шавкат Мирзиёевнинг Марказий Осиёнинг аҳолиси энг кўп мамлакатини бошқараётганига 1 ой бўлди.

Бир ой ичида Ўзбекистон президенти вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланган Шавкат Мирзиёев қатор қонунларни имзолади, кадрлар сиёсатида ўзгаришлар ясади, оддий ўзбекистонликларнинг шикоятлари учун виртуал қабулхонани ишга туширди, президентликка номзоднинг сайловолди тарғиботи амаллари сифатида кўрилаётган бошқа ўзгаришлар ва ислоҳотлар ваъдаларини берди.

Муваққат президент Шавкат Мирзиёевнинг 1 ойлик фаолиятига назар ташланган видеони Би-би-си Ўзбек хизматининг YouTubeдаги каналида томоша қилинг.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

◾Instagram - BBC UZBEK

◾Twitter - BBC UZBEK

◾Odnoklassniki - BBC UZBEK

◾Facebook- BBC UZBEK

◾Google+ BBC UZBEK

◾YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

◾Skype - bbcuzbekradio

◾bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.