"Каримов мени ўпишга рухсат сўраганди"

Фото муаллифлик ҳуқуқи Laurel Victoria Gray
Image caption Грей ва Каримов ўзбек элчихонаси очилишида. 1993 йил

Ўзбек маданиятининг Америкадаги энг йирик ихлосманди бўлмиш Лорел Виктория Грей бир неча бор марҳум президент Ислом Каримов билан учрашган. Ибрат Сафо билан суҳбатида у Каримовнинг бўсаси, унинг китоби таржимасига аралашуви ва "Каримов марваридлари" ҳақида гапириб берди

Грей хоним илк бора Ўзбекистонга ўсмирлигида - 1973 йилда борган. 1979 йилда у Вашингтон Университетида рус ва совет тарихидан докторликни ёқлар экан, Тошкентлик сайёҳларга таржимонлик қила туриб машҳур раққоса Қизлархон Дўстмуҳамедова билан танишиб қолган.

Икковлоннинг дўстлиги, ҳамда Тошкент ва Сиэтл шаҳарларининг биродар шаҳарлар дея эълон қилиниши ортидан, Грей хоним Ўзбекистонга бир неча бор ташриф буюриб, ўзбек рақсини ўрганган.

У 1992 ва 1993 йилларда Тошкентда яшаб ижод қилди. Бугунда ўзининг Вашингтонда жойлашган Silk Road Dance Company рақс гуруҳи билан жаҳонни кезиб, ўзбек рақсини тарғиб қилади. Шу кунларда у режиссёр Йўлдош Жўрабоев уюштирган Лондондаги илк Марказий Осиё фестивалида концерт берди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.