"Ҳақиқатни юзага чиқарса, Каримовдан ўтади, деганим учун узр сўрардим"
Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

"Ҳақиқатни юзага чиқарса, Каримовдан ўтади, деганим учун узр сўрардим"

Охирги бир ой ичида Ўзбекистон блогсфераси ёки ижтимоий тармоқларда ўзгача эркинлик руҳи кузатилмоқда.

Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов ўлимидан сўнг интернетдаги сиёсатга алоқадор бўлмаган гуруҳлар ҳам мамлакатдаги сиёсий вазият тўғрисида ўз фикрларини очиқ билдира бошлаганлар.

Бундай фаолликка сабаб нима ва у қанча давом этиши мумкин?

Ижтимоий тармоқлардаги эркинлик, баҳс руҳи фақат интернет билан чекланиб қолмасдан, жамиятга ҳам ўтиши мумкинми? Эмин-эркин фикр юритадиган жамият юзага келиш учун муҳит етарлими?

Тошкентдан мухолифат ва инсон ҳақлари фаоли Дилором Исҳоқованинг айтишича, одамлар Каримовнинг вафотидан сўнг қандайдир ўзгаришлардан умидвор.

"Сўнгги пайтларда шаҳардаги ўзгаришлар оддий одамларнинг Шавкат Мирзиёевга меҳрини уйғотди. Лекин барибир кенг миқёсда сиёсий эркинлик берилишига, ўз фикрини очиқ айтишга шароит яратилишига ишониш қийин", дейди у. Шу билан бирга, кундалик муаммоларда ёрдам сўраб Бош вазирга мурожаат қилган одамларнинг мушкули осон бўлганини ҳам айтади.

Фаолнинг қайд этишича, сохта айбловлар билан узоқ йилга озодликдан маҳрум этилган ва айни пайтда муддати тўлиқ тугаш арафасида яна узайтириш хавфи остида қолган бир маҳбуснинг оиласи ҳам Шавкат Мирзиёевнинг виртуал қабулхонасига адолатни тиклашни сўраб мурожаат этганлар.

"Агар ўша йигитнинг иши ростдан ҳал бўлиб, адолат юзага чиқса, Шавкат Мирзиёев ҳақиқат томон сиёсат бошлаганига ишонган бўлардим", деб айтди Дилором Исҳоқова.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.