Андижонга қўшимча йўловчи поезди қатнайди

Qamchiq tunneli Фото муаллифлик ҳуқуқи RAILWAY.UZ

"Ўзбекистон Темир йўллари" ширкати "Тошкент-Андижон" йўналиши бўйлаб янги йўловчи поезди қатновини бошлаши ҳақида эълон қилган.

Тошкентдан 16:30 да йўлга чиқадиган поезд 22:30 да Андижон темир йўл вокзалига етиб боради.

"Ўзбекистон Темир йўллари" бу жадвал бўйича қатнов 17 октябрдан бошланишини маълум қилган.

Ўзбекистоннинг аҳоли энг зич яшайдиган Фарғона водийсини пойтахт билан боғлаган "Қамчиқ" тоғ довони орқали йўловчи поезди илк бор шу йилнинг 27 август куни ўтганди.

Сентябр ойидан эса мунтазам қатновлар йўлга қўйилди.

"Ўзбекистон Темир йўллари" ширкати Андижонга қўшимча йўловчи поезди қатнай бошлаши муносабати билан 18 октябрдан "Андижон-Тошкент-Бухоро» ва «Андижон-Тошкент" йўловчи поездлари жадвали ўзгариши ҳақида хабар тарқатган.

Водийни Тошкент билан боғлайдиган темир йўл узунлиги 19 километрлик "Қамчиқ" туннелидан ўтади.

Довон оша темир йўлнинг узунлиги 123 километрдан ортиқроқни ташкил этган.

Қамчиқ довонида темир йўл учун махсус туннел қурилишини Хитойнинг China Railway Tunnel Group ширкати 2013 йили бошлаган эди.

Узунлиги 19 километр 200 метр бўлган ушбу туннелни шу йил июн ойида фойдаланишга топширишган.

Қамчиқ довони орқали темир йўл лойиҳаси 2 миллиард долларга баҳоланган.

Қамчиқ орқали темир йўл ишга тушиши Ўзбекистоннинг қўшниларига қарамлигини камайтиради.

Янги темир йўл 7,6 миллион одамга енгиллик туғдириши режаланган.

Режага кўра, биринчи йил 600 минг нафар йўловчи ташиш кўзда тутилган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.