"Нима қиламан ўчакишиб, эртага ўғлимга ҳам ОВИР олишим керак"

Фото муаллифлик ҳуқуқи Screenshot

Аксарият ўзбекистонликлару мамлакатдаги мустақил журналистларга кўра, фақат бир ҳовуч мансабдорларнинг чўнтагини қаппайтираётган, порахўрлик ҳамда қоғозбозликнинг манбаи бўлган "чиқиш визаси" бекор қилиниши керак.

"Чиқиш визасининг" яна бир ўзига хослиги шуки, бу режим дунёда Ўзбекистондан ташқари фақатгина Шимолий Кореяда мавжуд.

Ҳар икки йилда бир марта янгиланадиган "чиқиш визаси" ҳукумат ёқтирмаган шахсларни "жазолаш" механизми ролини ҳам ўйнар эди.

Ҳеч бир изоҳсиз "қора рўйхатлар" тузилар ва айрим мансабдор гуруҳлар истамаган шахслар рўйхатга тиркалиб, улар "ватан қамоғига" ташланардилар.

"Чиқиш визаси"дан норози ўзбекистонликлар орасида мулозимлар ҳам, журналистлар ҳам, санъаткорлару оддий одамлар ҳам бор.

Сўнгги кунлар интернетда "Ўзбекистон фуқаролари ташаббус гуруҳи" президент ваколатларини вақтинча бажараётган Шавкат Мирзиёевга ўзига хос чақириқ - петиция билан мурожаат қилишган.

"... замон - 21-аср - янги талабларни олдимизга қўймоқда. Чиқиш визаси халқаро меъёрларга жавоб бермаслигига эътиборингизни қаратмоқчимиз. У сафар қилиш, саёҳатга бориш, юриш ва кўчиш эркинлиги тамойилига ҳам зид деб ўйлаймиз. Қолаверса, чиқиш визаси пораҳўрликнинг кенгайишига ҳам сабаб бўлмоқда".

"БМТнинг Инсон Ҳуқуқлари Умумжаҳон Декларациясининг 13.1 бандида инсоннинг бутун дунё бўйича эркин юриши, ўз мамлакатидан эркин чиқиш ва кириш ҳуқуқига эга деб таъкидланган. Дунёнинг деярли бошқа ҳеч бир давлатида бундай виза мавжуд эмас. Бизга қўшни бўлган давлатларда ҳам йўқ. Аслида бундай амалиёт фақат Ўзбекистонда ва Шимолий Кореяда қолган. Ўзбекистон Республикаси жаҳоннинг ривожланган демократик давлатлар қаторига киришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган экан ва шу йўлда бугунга келиб анча ислоҳотларни амалга оширганлигини инобатга олган ҳолда, биз ўзбекистонликларга чиқиш визасини бекор қилиш учун тегишли қарор қабул қилишингизни таклиф этамиз", дейилади қарийб 800 киши имзоланган петицияда.

Биз ижтимоий тармоқлардаги муштарийларимиздан Сиз қандай фикрдасиз? Ўзбекистонга чиқиш визаси керакми? Чиқиш визасидан кимга қандай фойда бор? Шавкат Мирзиёев чиқиш визасини бекор қиладими? деб сўраган эдик.

Фейсбукдаги қуйидаги фойдаланувчиларнинг фикри бир жойдан чиққан, яъни уларнинг ҳаммаси ОВИР порахўрлик манбаъси деб ҳисоблашларини ёзганлар.

Изоҳларнинг баъзилари таҳрирсиз берилмоқда.

Nodira Ismailova: Ўзи паспорт столда киладиган иш йўқ бундай олиб қараганда. Ўша паспорт алмаштириш борасида ишлар бўлмаса агар. Бутун паспорт столни бокиб ушлаб турган факат Овир системаси. Халкни ишдан колдиришга, пора беришга, таниш билиш килиб иш битиришга мажбур киладиган ягона очик дукон деса хам булади уша жойни.

Shurik Odilov: Хамма жойда порахурлигу, факат овир эмас

Севара Азимова: Тўгри фикр мен виза олганман ўзимга. у ҳам узок ҳал бўлди ва ошикча чиқимлари кўп экан ва вақт йўқотасиз экан. Боламга ололмадим пулим хам етмади ва сабрим хам. Югур- югури кўп экан. Ундан кўра бормай қўя қолай, деб ташлаб кўйдим чет элга чикишниям, дам олишниям.

Güneş Bulut: Мансабдор шахс ва чиқиш маън қилинган инсонлар ҳақидаги паспорт маълумотлари аэропорт компютер программасига киритиб, уларни чиқаришмасин. Қолганлар бемалол чиқаверсинлар. Ўзи шундоқ ҳам ҳаммаёқ порахўрлик бўлиб ётибдику, буни бекитишнинг кераги йўқ. Агар бу визани йўқ қилинса, кимнидир участкаси битмай қолиши аниқ.

Кудрат Ортиков: Керак эмас умуман бу авир. Бу авир тизими шу ерда ишловчи порохорларни бокувчи бир ташкилот...

Zarima Melieva: Овир виза олиш ҳозирги шароитда жуда қийин бўлиб қолган. Шу масалани ҳурматли Шавкат Мирзиёев ҳал қилсалар мақсадга мувофиқ бўлар эди. Чунки виза олиш учун ҳамма ҳужжатларни тақдим қилган ҳолда ҳам порахўрлар итдек югуртиради пора учун.

Melek Mutlu: Ўзбекистонликлар юрагига бир шамол тегарди. Югур-югурдан қутуларди. Порахўрлик фақат, бошқа фойдаси йўқ.

Бир қатор фойдаланувчилар чиқиш визаси бўйича ўзгартиришлар бўлишидан умид билдирганлар:

Jasur Jebaev: ҳааа албатта Миромонович бу нарса ортиқча, кераксиз нарсалигини биладилар ва ўйлиманки бекор бўлади.

Islombek Ibragimov: Унда порахўрлару таъмагирлар ишсиз коладику . Канака қилиб болачақасини боқади . Рахмилар кесин.

Счастлива Эм: Порахўрлик килмасдан боқсин! Ҳалол боқсин! Бизаниям болачақамиза бор.

Изоҳ қолдирганлар ОВИР визаси инсонлар ҳаётини янада мушкуллашган ҳолатларни айтганлар.

Hadiya Xudoynazarova: Ростдан кераксиз нарса. Мен касалхонада ётганимда ҳамхонамнинг опасини зудлик билан Ҳиндистонга даволанишга боришига тўғри келган. Аммо визасиз чиқа олмаган. Натижада... афсус. Шундай вазиятлар учун ҳам керак эмас.

Nargiza Yusupova: Мен виза олиш учун Овирга 7 ой мурожаат қилдим. Ҳар сафар мени қайтаради. Овирдагилар одамларни менсимай қўйди.

Diana Moon: Мен қизимни тоза ҳаво олиш учун Туркияга бормоқчи эдим. Ўзларидан-ўзлари сизга бир йил берилмайди, дейишди.

Малика Кавлан: Шу йўқ бўлса қанака зўр бўлади...ман 3 болам билан кон бопкетаман шуни килдирганимгача...яна нотариусдан оригинал разрешенияларгача опколшади.... биласиларми хар икки иилда ман метркаларини...ва авирларини ва нотариусдан отасидан рухсат олишка бир канча пулим кетади. очередлар таниш билиш оркали кеганлар шунде кирип кетшади ман болсам боларим б н сарсон болип кетаман. яшасин Мирзиеев...албатта шу одамни танлеман....яна ану страхованияниям йук килса зор боларди....

Муносабатлар орасида шунингдек, таклифлар, кайфиятларни кузатамиз.

Jonibek Xudaybergenov: Ўзи бутун иктисодий-сиёсий системани босқичма- босқич ўзгартириш керак (бу дегани қоғозда ёки 100 йил дегани эмас) Айниқса биринчи банк тизимини. Мамлакатниям парламентар республика килиш керак. Шунда ўзгариш бўлади.Ҳукумат учун соғлом рақобат бўлиши керак. Рақобат бор жойда ўсиш бўлади.Президентни камчилигини бошқа бириси айта олса шунда ҳаққоний бўлади. Ҳозирги вазиятда ҳеч ким ҳукумат қарорига қарши чиқолмайди.

Shoira Hasanova: Агар Ўзбекистан Республикасини ривожланган давлатлар қаторига қўшилишини хоҳласа, бу бемаъни қонунни йўқ қилади. Бу Узбекистан Республикасини конуни 25 йиллик мустакил даврида Узбек халкини эркинлигини жиловлашига хизмат килди, ва хануз давом этаяпти, катта порахурлик маркази. Бош вазир буни билиши керак, мен умид киламан замонавий рахбар бундай тусикларни бекор килади.

Hanan Hanan: Нахотки бекор килса??? Ажойиб буларди, рост булса....

Nigina Nigina: Ой Худойиме, қандай қувончли хабар.

Тurova Nadejda: Биз эркин кириб-чиқиш тарафдоримиз.

Zarima Melieva: Ўзбек фуқароси шу чиқиш визасидан жуда чарчаган.

Eshonkulova Nodira: Борлиги яхши. Лекин визани бермаслиги жуда ёмон.

Илхом Шумахер:СССР дан колиб кетган тузум. Хозир 21 аср.

Filiz Filis Raşidova: Ҳеч кимга кераксиз, ҳеч қайси мамлакатда йўқ эскидан қолган нарса бу.

ZaZu AB: Етарли. 23 йил қисқа муддат эмас. Чиқиш виза йўқолсин.

Blondinochka Rakhimova: Одамларни қийнашяпти ва камситишяпти.

Omar Tolay: Бунинг учун ҳамма бир ёқадан бош чиқариши керак.

Aziza Laziza: Нимага бошқа мамлакатларда йўқ, фақат Ўзбекистонда бор?

Бундан ташқари муштарийлар таҳлилий фикрлар ҳам билдирганлар ва вазиятни ўзгартириш йўлларини илгари сурганлар:

Бахром Абдурахимов: Порахўрлик бор албатта, аммо порахўрлик фақатгина ОВиР да эканми? Туғруқхонадан порасиз чақалоқни олиб чиқа биласизми, бу менинг саволим эмас, биринчи президентимиз-мархум И.Каримов республика В.М. рахбарларининг кенгайтирилган мажлисида шундай савол қўйган эди-ким, туғруқхоналар порахўрликка ботиб кетганлигини давлат рахбарининг ўзи эътироф этганлигини англатмайдими? Хўш, туғруқхоналар порахўрликка ботиб кетганлиги учун, келинг петиция қилайлик, Ш.Мирзиёев жами туғруқхоналарни ёпсин ё бўлмаса хотин-қизларимизга туғруқхоналарда туғишни ман этсинлар! Ўзбекистонда жамики олий ўқув юртларига кириш ҳам-ўқиш ҳам порахўрлик асосида эканлигини, кимдир инкор эта оладими? Келинг, петиция қилайлик, Ш.Мирзиёев жамики олий ўқув юртларини ёпсинлар, порахўрликдан чиққан зиёлилар бизга керак эмас! Ўзбекистонда, деярли жамики мансаблар пора эвазига берилаётганлиги ҳам аччиқ хақиқат эмасми, келинг петиция қилайликда, жамики давлат лавозимларини Ш.Мирзиёев бекор қилсинлар, ахир пора эвазига бериладиган лавозимлар бизга керак эмас, ахир биз порахўрликка қарши курашнинг антиқа йўлини таклиф этяпмиз! Аслида, Порахўрликка қарши шундай кураш олиб бориш мумкинми-КИН? Авваломбор, юқоридаги 500ми ё 500мингми имзо ясалган даъватнинг асл мақсади порахўрликка қарши чора-тадбир излаш эмасдир, аслида умуман бошқа мақсаддир. Бундай даъват билан имзо йиғишдан аввал, қонун эшигини бирров қоқиш лозим эмасми-ди? Ахир, Ўзбекистондан чиқиш ОВИР визасининг асл мақсади, қарздорларни, авваломбор гўдаклари учун алимент тўлашдан бош тортаётган ёки боқишдан бош тортаётганларни чиқариб юбормасликдир, кейин эса суд қарори бўйича қарздорлик ё судланганлик холати борларни чиқариб юбормасликдир. Шу виза бўлганлиги билан ҳам, қанчадан-қанча алимент тўлашдан бош тортганлар, қарзларини тўлашдан бош тортган фирибгар-товламачилар четларга қочиб чиқиб кетаётганлиги ҳам айни хақиқат эмасми-КИН? Биз, ривожланган давлатлар қаторига нафақат моддий, балким маънавий томондан ҳам яқинлаша олган эмасмиз. Қонунда , ОВИР олиш учун пора бер дейилмаган, керакли хужжатларни топширинг ва давлат божини тўланг, 15 кун ичида ОВИР беришмаса, прокурорга шикоят ёзинг, агарки ўзингизга тўғри бўлсангиз, пора берманг. Статистикада, порахўрлик учун энг кўп жазоланадиганлар айнан ОВИР ходимларидир, улар сиздан пора талаб этганлиги ё олганлиги хақида МХХга хабар беринг, дарров қатъий чора кўрадилар. Демак, порахўрликка қарши курашни, авваломбор пора берувчиларга қарши курашдан бошламоқлик лозим, яъни ўз-ўзимиздан? Аммо ҳозирги кунда Ўзбекистондан чиқиш визасини бекор қилиш асло мумкин эмас!

Бунга қарата Holida Abdulahonovaнинг: Чиқиш визаси ҳеч качон 15 кунда чикмайди .хар сафар узим 1 ойлаб кутаман.у ерга бориб совукда соатлаб туришни айтинг.Мелиционерлар фукораларни одам урнида курмай муомила килади уларга бу иллат каердан келган узларини шунча баланд тутиш.Порохорлик ривожланса ривожланяпти камаймаяпти.Амалга пул билан чикиб олиб оекларини тагини курмай колиб бир зум утмай уша отидан тушиб гурдай буб колгандарни нечтасини куряпмиз", деган фикрига

Бахром Абдурахимов шундай жавоб қайтарган: Фикрларингиз реал ҳаётда тўғри, аммо ҳаёт тарзингиз, тушкунлик кайфиятингиз нотўғри. Мен, сизга ушбу қонунни билган ва умуман қонунга итоаткор бўлган фуқаро сифатида айтаётибман, чиқиш визаси 15 кун мобайнида берилиши қонунда қатъий белгилаб қўйилган! Агарким, сиз ўз хақ-хуқуқингизни ҳимоя эта билмаган экансиз, бунинг учун ўшал милиционерлар билан бир қаторда сизнинг ўзингиз айбдордирсиз! Сабабиким, ўзбекчилик, бизга тинчлик керак, яъниким "шуниси тинчроқ" -нима қиламан ўчакишиб, эртага ўғлимга ҳам ОВиР олишим керак, қўй гўрга шунга тўрт беш сўмни тешиб чиққурга бериб қўя қолайин", ё шундай эмасми, ёшингизни билмайман, аммо собиқ СССР даврида русизабонлар кўп эди ва уларнинг "почему"си ҳам кўп эди, аммо бугунги қора кўзларнинг нима учун "нима учун мен қонунда йўқ нарсани беришим керак" -деган почемучкамиз нега йўқ?

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook- BBC UZBEK
  • Google+ BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - bbcuzbekradio
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг