“Ким эдик, ким бўлдик, ким бўламиз...”

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters
Image caption "Ким эдигу, ким бўлдик"

"Дода"нинг ана шу гаплари эсингиздами? Унутиб бўладими ўзи бу ғализдан ғализ жумлани, айтинг, келинг, ростини айтинг фақат?! "Ким эдигу, ким бўлдик" эмиш.

Бугун саҳнада ликиллаб оғзини бир очиб, бир ёпиб юлдуз бўлиб олганлардан тортиб, калласи билан қорни бир хил ҳажмга кириб қолган мулозим ҳам пишиллаб шу бемаъни сўзлар йиғиндисини такрорлайди...

Менга қаранг, биродар, сизни ким бўлганингизни билмадиму, аммо мен буюк аждодлар фарзандиман!

Ким эдик деб сўрашнинг ўзи аждодларга беҳурматлик.

Шунинг учун ҳам балки... "Дода" номидан "Биз буюк аждодлар фарзандимиз" деб аталган шиорни қолдириб, шу аччиқ устида айтилган "Ким эдигу, ким бўлдик!" деганидан воз кечворсак яхши бўларди!

Лекин кейинроқ фикрим ўзгара бошлади... "Ким бўлганимизни" яқин тарихдан қидирдим, "ким эканлигимиз" эса кўз ўнгимда эди...

Энди гап келганда "Дода"ни ҳам аямасак, мана, қаранг мантиқнинг "ким эдик" деган қисмига…

Советлар даврида пахтага "шим-костюм" билан чиқмасдик.

Эски кийимлар кўпроқ эдими, ёки пўрим эмасмидик, билмадим, лекин ҳозир бир далаларга қаранг, Озодбекдан тортиб, қўшиқчи шоирларгача далага кирволиб "селпи" олишади!

Демак, ҳозир биз пошнали калиш ва пўрим кийимда пахта терадиган бўлдик, тараққиётми бу? Тараққиёт!

Шунақа терамизки пахта жониворни... Даланинг бир четида ичак-чавағи ағдарилиб кетган терим трактори бизга ҳавас қиворади!

Хижолатдан дод дейди - металломга топширинглар мени, деб!

Авваллари меҳмонга тоғора кўтариб борардик, ичидаги деярли ҳамма пишириқни оиладаги онахонлар, опа-сингиллар, рафиқаларимиз, қизларимиз пиширишарди.

Ҳозир эса тоғора.уз деган сайтдан буюртма қиласиз!

Меҳмоннинг уйига сиздан аввал нозу неъматларга тўла тоғора кириб боради!

Орқасидан гердайиб ўзимиз борамиз.

Шунинг учун ҳам...Хуллас, ривожланиш тез!

Шўро даврида бир неча миллион ёш, асосан ақлли йигитлару қизлар ҳатто ўз қишлоғу шаҳрини тарк этмасдан, балки орзу ҳам қилмасдан ишлашарди, ўқишарди.

Ҳозир эса... Ўзбек ёшларини асосан Россиянинг кўчаларида, қурилишларида, бозорларида ишқилиб, истаган бурчагидан топасиз!

Ким эдик? Ким бўлдик?

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг

Алоқадор мавзулар