Алишер Усмонов Россия солиқ резидентлигини йўқотди

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP
Image caption Алишер Усмонов - Россия ва Британиядаги энг бадавлат одамлардан бири.

Алишер Усмонов бундан кейин Россиянинг солиқ резиденти эмас.

Россия фуқароси бўлган миллиардер бир йил давомида мамлакатда 183 кундан кам бўлгани расман сабаб сифатида келтирилмоқда.

USM Holdings ҳамхўжайини бўлган Алишер Усмонов нафақат Россияда, балки Британияда ҳам энг бадавлат шахслардан бири саналади. У Apple ҳиссадори ҳамдир.

USM Holdings матбуот хизматига кўра, солиқ резидентлигидиан маҳрум қилиниши ишбилармоннинг турли йўналишдаги фаолияти билан боғлиқ.

Хусусан, Алишер Усмонов кўпроқ спорт ва хайрия соҳаларида маашғул, Халқаро Қиличбозлик Федерациясини бошқаради ва Олимпия телеканалини ривожлантириш бўйича ХОҚ комиссияси таркибида ишламоқда.

"Шу боис ҳамда тиббий сабаблар туфайли у 2015 йил давомида Россия Федерацияси қонунларида талаб қилинган 183 кун Россия ҳудудида бўла олмаган".

Жаноб Усмонов USM ҳиссаларининг 48% га эгалик қилади. Ундан кейин Владимир Скоч (30%) ва Фарҳод Мошири (10%) келишади.

2012 йил тузилган USM Holdings таркибига унинг "Металлоинвест", "МегаФон", Mail.Ru Group ҳамда "ЮТВ мегахолдингдаги улушлари киради.

Ўзбекистондаги айрим вебсаҳифалар эса Ислом Каримов вафотидан кейин Алишер Усмонов ўз она ватани Ўзбекистонга тез-тез келаётгани ҳақида хабар беришган.

Алишер Усмонов Россия президенти Владимир Путинга яқинлиги ҳақида матбуотда кўп ёзилган. У, шунингдек, Ўзбекистоннинг муваққат президенти ва Бош вазири Шавкат Мирзиёев оиласига ҳам қуда, деб айтилади.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.