Атамбаев вертолёт ҳалокати юзасидан таъзия билдирди

Фото муаллифлик ҳуқуқи Ria Novosti
Image caption Атамбаев вертолёт ҳалокати юзасидан таъзия билдирган илк давлат раҳбаридир

Қирғизистон раҳбари Алмазбек Атамбаев Ўзбекистонда юз берган вертолёт ҳалокатида 9 инсон нобуд бўлгани муносабати билан президент вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёевга ҳамдардлик билдирган. Бу ҳақда Қирғизистон Президенти матбуот хизмати хабар қилган.

"Қирғизистон Республикаси халқи ҳамда шахсан ўзим номимдан ҳалок бўлганлар оиласи ва яқинларига ҳамдардлигимиз ва дастагимизни етказишингизни сўрайман", дейилади давлат раҳбари йўллаган электрон мактубда.

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига тегишли учоқ 18 октябр куни Фарғона вилояти ҳудудида қулаб тушган эди. Ҳодисада 3 экипаж аъзоси ва Ўзбекистон Қуролли Кучлари 6 ҳарбий хизматчиси ҳаётдан кўз юмган.

Image caption Учоқ Фарғона вилояти ҳудудида қулаб тушган

Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати авиаҳалокат сабабларини текшириш бўйича махсус комиссия ташкил қилинганини маълум қилди.

"Ўзбекистон" телеканали хабарида Ми-171 русумли учоқ режа асосида парвоз қилгани айтилади.

Телеканал вертолёт ҳалокати борасидаги хабарни бир кун ўтиб тарқатган. Ўзбекистон матбуоти аксарият ҳолларда бу каби хабарлар борасида сукут сақлайди.

Айни пайтда Тошкент-Навоий йўналишидаги йўловчи самолёт шошилинч равишда ортга қайтишга мажбур бўлгани борасида ҳам хабар қилинди.

Kun.uz интернет нашрига кўра, "самолётни ерда ёнғин хавфсизлиги, фавқулодда вазиятлар, тез тиббий ёрдам хизмати ходимлари кутиб олган".

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.