Инглиз йигити: 'Ўзбеклар жуда самимий эдилар'

Image caption Жордан Самарқандни чин маънода севиб қолганини айтади

Жордан Куилл Лондондаги Courtauld Institute of Art олийгоҳи Санъат тарихи бўлимида таҳсил олади.

У яқинда Ўзбекистоннинг Самарқанд, Бухоро, Шаҳрисабз ҳамда Хива каби шаҳарларига сафар қилган.

Жордан Исломий санъат ўзини мафтун этгани ҳамда Ўзбекистондаги тарихий санъат ва меъморчилик обидаларини кўзи билан кўришдан бахтиёрлиги ҳақида сўзлайди.

У, айниқса, Самарқандни чин маънода севиб қолганини айтади.

Бугун Жордан Шаҳрисабз ва Хива саргузаштлари, ўзбекистонликларнинг меҳмондўстлиги, самимийлиги уни лол қилганини сўзлайди.

"Ўзбекистондаги маданият жуда дўстона эди. Кўп одамлар биз билан сўзлашишни исташар, қаердан келганимиз билан қизиқишарди. Кўчаларда инглиз тилларини чархлаш истагида яқинлашган инсонлар билан сўзлашиш жуда ёқимли эди. Ҳамма-ҳамма жуда самимий эди. Оврўподаги мен бўлган жойлардагига қараганда анчайин меҳмондўст эдилар деб айта оламан. Менга ҳаммадан маҳаллий одамларнинг миллий либосларда юришлари ёқди. Дунёнинг бошқа жойлари билан солиштирганда у қадар ғарблашмаганди. Мазкур ҳолат ўзбек маданиятини тўла ҳис қилишимизга ёрдам берарди", дейди у.

Жордан Куилл билан UCL университети талабаси Гулруҳ Файз суҳбатлашган.

Суҳбатнинг 2-қисмини BBCUZBEK нинг YouTube каналида томоша қилинг.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.