Сўз Сизга: Давлат ҳам, аэропорт ҳам халққа ишламаяптими?

Фото муаллифлик ҳуқуқи uzairways internet
Image caption Давлат ҳам, аэропорт ҳам халққа ишламаяптими?

Ўзбекистон президенти вазифасини вақтинча бажараётган Шавкат Мирзиёев таъбирида "халқ раҳбарлардан норози, судлар мустақил эмас, давлатнинг статистика идоралари рақамлар билан овора" эканлиги Би-би-си Ўзбек хизматининг ижтимоий тармоқларида ҳамон муҳокама этилмоқда.

Бош вазир ва Президент вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев жойларда "одамларнинг дарду ташвишлари билан ҳеч бир мутасадди раҳбар астойдил шуғулланмаётгани" ва аҳолининг суд-ҳуқуқ тизимига ишончи қолмаганини айтган.

Мухлисларимиздан бири Musannif Adhamнинг "бир ойдан кам вақт ичида 50 000 мурожаат тушибди. Шуларнинг аксарияти шикоят бўлса керак. Мен тушунмаяпман: ёки одамлар бир думалаб ношукр бўлиб қолди, ёки 25 йил шукронийлик иллюзияси билан кўзимизни бўяб келишган. Айтганча, шукронийлар кўринмайди", деб ёзади.

Ali Khan: Халқнинг дарди ичида. Фақат ўша дардни эшитадиган одам йўқ. Ҳозирча баъзилар эшитадиган одам топилганига хурсанд, аммо ҳокимиятга келгач, у ҳам тўнини тескари кийиб олса...

Аммо Али Хан ишора этаётган "эшитадиган одам"нинг ҳозирга қадар қўйган қадамларига аввалига умид қилиб, ҳозирдаёқ пушаймон бўлганлар ҳам йўқ эмас.

Узбек Туркий: Мен Мирзиёев катта узгаришлар килишига ишона бошлагандим....афсуски....водийда яна светни учиришни бошлашди....Демак халкни олдинда катта синовлар кутаяпди...

Botir Mansurov: Свет муаммосини хал килиш учун, анча катта ишларни амалга ошириш керак. Катта маблаг керак.

Бунга бошқа бир мухлисимиз Bek Bekov жавоб ўлароқ, " Афғонистон ва Покистонга свет берамизку?ушани тухтатиш керак", дея талаб қилади.

Tohir Bilolov эса "бу шакл ва оҳангдаги гапларни мархум И.Каримов хам огзидан туширмаган.Гапга эмас, амалга караб бахо берадиган пайт келди", деб ҳисоблашини ёзади.

Bory Belov исмли ўқувчи эса Сурхондарёдаги вазият ҳақида ёзган.

"Сурхондареда тадбиркорларни газ кувири кесилмокда. Тадбир корлар милионлаб зарар курмокда. Уша уша эски тогара ва эски ногара. Мирзиеев хам гапида бошка дилида бошка экан. Биз уни сайламаймиз.Тадбиркорларни химоя килиш ,иш фаолиятига аралашмаслик ,аксинча ердам килиш урнига :Уларни биноларини бир тийин хам бермай бузуб ташланаетганларни сон -саноги йук.Бу ерда махтаб езаетганлар факат орган одамлари. Биз энди билмаймизми?Ахмоқмизми * биз", деб сўрайди.

Троллиада ёки "бир ўзи нимага улгурсин?"

Ислом Каримов даврида бўлгани каби айримлар ҳамон барча муаммоларни энг тепада турган раҳбар эмас, балки пастроқдагилар ва ё ўзимиз яратамиз деган қарашда собит қолишганини кўриш мумкин.

Табиийки, бу каби фикр муаллифларининг аксарияти троллар, аммо Би-би-си Ўзбек хизмати троллик билан кун кўраётганларнинг ҳам фикрларига ҳам қулоқ тутмоқда.

Аксарият троллар бўралаб сўкинса, бошқалари қарғаган, яна бировлари эса тинмай шукр қилишга даъват қилади.

Бошқалари эса...

Amir Roads: Сиз овоз бермасангиз ҳам бошқалар беради. Сиз овоз бермасангиз ҳам Мирзиёев президент бўлади. Газ узилса ҳам Мирзиёев айбдорми? Битта одам нимага улгурсин? Нима бўлса ҳам Мирзиёев айбдор бўлмайди-ку! Шикоят хати ёзинг Мирзиёевнинг порталига ...

Айримлар эса тўғридан тўғри "Каримов даврида давлат умуман халқни ўйламаганлигини Мирзиёев тан олмоқдами", дея савол беришмоқда.

Кейинги мавзу эса Тошкент аэропортининг қанчалар ёмонлар ёмони бўлгани ҳақида...

Тошкентнинг ҳаво қўналғаси биринчи марта энг ёмонлар қаторига қўшилаётгани йўқ.

Тошкент халқаро аэропорти жаҳондаги энг ёмон бештасидан биттаси, деб топилган.

Бу каби хулосага The Guide to Sleeping in Airports сайти келган.

Уларнинг хулосаси 26 мингдан зиёд йўловчининг фикрига таянган.

Сўров иштирокчилари қулайлиги, тозалиги, бинолари, машғул бўлиш имкониятлари, таомлар танлови, хавфсизлиги ва йўловчиларга хизмат кўрсатиш даражасига қараб, дунё аэропортларига баҳо беришган.

Дунёнинг энг яхши халқаро аэропорти, деб Сингапурнинг "Чанги"си топилган.

Аммо биз ёмонига, ўзимизнинг Тошкент аэропортига қайтайлик…

Шухрат Хикматов: Аэропорти билмадимку лекин бизнинг самалётимизи макташади ! Уз кулогим билан эшитимки бизнинг самалётимиз хамма шахарни самалетига караганда энг тоза ва энг хавфсиз экан ! Salohiddin Abdulhamidov: Самалётиз сизники эмас, у АҚШ ва ё Францияда чиқади

Алишер Арифджанов: Кайси аэропортларга киёслашга боглик . Кеча Остонага учиб кетувдим . Текширув ута куп . Тинкани куритиб юборишади . Тугри , хавфсизлик мухим , лекин хамма нарсанинг чегараси бор . Аэропортимиз эса киёслаганда уртача . Жуда яхшиям , ёки ёмонмас . Уртача .

Maya Tursunova: Тугри жуда эски аэрапортимиз айникса Тошкентга кайтгандан кейин у чемоданлани оладиган зал жуда емон

Зулфия Орипова: аэропортимиза ёмон бусаям самалёт портиламиди зато бази буюк шахарладака

Азамат Яминович Рустамов: Ха шунака киб утираверадими юкоридагилар зато зато деб. Качон тугайди бу затолар ...

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.