АҚШ расмийси Мирзиёев, Гулнора миллионлари ва Россия ҳақида

Image caption Би-би-си АҚШ Давлат котибиниг ёрдамчиси Ниша Бисвал билан суҳбатлашди

Суҳбатни BBCUZBEK YouTube каналида тинглаб, томоша қилиш учун линк

АҚШ Давлат котибининг сиёсий масалалар бўйича муовини Томас Шаннон 24-29 октябрда Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистонга сафар қилади.

Остона ва Бишкекка ташрифи ортидан жаноб Шаннон Тошкент ва Самарқандга бориши кутилади. У Ўзбекистон президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев билан учрашиши ва Самарқандда собиқ президент Ислом Каримов қабрини зиёрат қилиши режаланган.

Таҳлилчиларга кўра, АҚШ Ўзбекистондаги сиёсий ўзгаришларни, хусусан, янги раҳбариятнинг Россия билан алоқалари қандай бўлишини яқиндан кузатишни истайди.

Россия ва АҚШ ўртасидаги алоқалар Совуқ уруш якун топганидан бери энг абгор даражададир.

Айни дамда АҚШ ва Ўзбекистон Гулнора Каримовага тегишли экани айтилган ва "порахўрликдан тушган даромад" дея кўрилувчи юзлаб миллионлаб долларнинг АҚШ судлари орқали мусодара этилиши ёки этилмаслиги бўйича тортишувларни давом эттирмоқдалар.

Ўзбекистонга вакиллик қилаётган Америкадаги Holwell Shuster & Goldberg юридик фирмасига кўра, Ўзбекистон ҳукумати ўзини бу ишда жабрланувчи деб кўради ва пуллар унга қайтарилишини истайди.

Август ойида Ирландиянинг Independent газетаси ёзилишича, Вашингтон мазкур пуллар мусодара этилишини октябрь охиригича кечиктирган.

Би-би-си мазкур мавзуларда АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича ёрдамчиси Ниша Бисвал билан суҳбатлашди.