"Бирлик" 1992: Ўзбекистонда бугун вазият ўзгардими?

Ўзбекистон мустақиликка эришган 90-йиллар бошларида мамлакатда нисбатан "сиёсий илиқлашиш" кузатилганди.

"Эрк" демократик партияси , "Бирлик " халқ ҳаракати каби сиёсий ташкилотлар ўртага чиққанди.

Гарчанд тўлиқ эркинлик фазосида бўлмаса ҳам бир муддат фаолият юритиб, сайловларда қатнашиб, ижтимоий-сиёсий жараёнларда ўз ўрнилари ва ҳозирликларини намойиш этишга ҳаракат қилишганди.

Вазият 1992 йилги Президентлик сайловларида "Эрк" партияси раиси Муҳаммад Солиҳнинг расман 12 фоиз овоз олиши ортидан ўзгарди.

Мухолифат лидерлари бирин-кетин хорижга кетишга мажбур бўлдилар.

"Юлдуз ва Ҳилол" филми ижодкорлари "Бирлик" ҳаракати раҳбари Абдураҳим Пўлатов билан ҳам суҳбатлашганлар.

Абдураҳим Пўлатов Ўзбекистон не қадар мустақиллик ва демократияга эриша олгани, мамлакатдаги ижтимоий ва иқтисодий муаммолар миқёсига ўз нуқтаи-назарини изҳор этган.

"Бирлик" раҳбари билан суҳбатнинг 1-қисми.