Статистика қўмитаси: Ўзбекистон аҳолиси сони қарийб 32 миллионга етди

Ona va bola Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images

Ўзбекистон Давлат Статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2016 йилнинг 1 октябрида Ўзбекистон аҳолисининг сони 31 миллион 977 минг кишига етган.

Ушбу маълумот қўмитанинг Ўзбекистондаги демографик вазиятга бағишланган ҳисоботида келтирилган.

Статистика қўмитасига кўра, 2016 йилнинг 9 ойи мобайнида аҳоли сони 401800 кишига кўпайган.

Мамлакатда шу давр мобайнида 532400 чақалоқ туғилган.

Шу вақт давомида 108900 инсон оламдан ўтган.

Ўзбекистон Статистика қўмитаси мамлакатни 128200 киши тарк этгани, 106500 киши хориждан Ўзбекистонга келганини қайд этган.

Бундан олдин Статистка қўмитаси 2016 йил бошида 31 миллион 574 минг кишига етганини хабар қилганди.

Ўзбекистон мустақил бўлганидан буён аҳолини тўлиқ рўйхатга олиш ишларини ўтказмаган.

Энг охирги рўйхатга олиш Шўролар замонида - 1989 йилда олиб борилган.

2011 йил 21 мартидан 30 апрелигача Ўзбек ҳукумати аҳоли сони билан бирга халқнинг аҳволини ўрганишга қарор қилган, бироқ бу ўрганишлар натижалари жамоатчиликка маълум қилинмаган.

25 йил мобайнида аҳолини рўйхатга олиш ишлари ўтказилмагани сабабини айрим кузатувчилар бунинг учун катта маблағ талаб қилиниши билан изоҳлашади.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

• ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

• Instagram - BBC UZBEK

• Twitter - BBC UZBEK

• Odnoklassniki - BBC UZBEK

• Facebook - BBC UZBEK

• Google+BBC UZBEK

• YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

• Skype - uzbekbbclondon

• bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг