Тошкентда уй қулашидан уч киши ҳалок бўлди

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images

Тошкентнинг Шайҳонтоҳур туманида 26 октябр куни фожеали ҳодиса содир бўлган.

Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигига кўра, Шайҳонтоҳур тумани Форобий кўчасида янги қурилаётган уй тўсатдан қулаб тушиши оқибатида уч киши ҳалок бўлган, иккиси жароҳат олган.

Хусусий уйларни куриш талаб ва меъёрларига, техника хавфсизлигига риоя қилмаганлик фожеани келтириб чиқарган бўлиши мумкин, деб қаралмоқда.

ФВВ нинг қутыарув гуруҳи икки кишини қутқарган, ҳалок бўлганлар вайроналар орасидан чиқариб олинган.

Ҳодиса жойида ФВВ, Ички Ишлар вазирлиги ва Тошкент ҳокимиятининг махсус гуруҳи ишлаётгани билдирилади.

Қулаб тушган уй атрофи хавфсизлик нуқтаи назаридан ўраб олинган.

Шайҳонтоҳур туман Ички ишлар бошқармаси ва прокуратураси фожеа сабабларини текширишни бошлаган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

• ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

• Instagram - BBC UZBEK

• Twitter - BBC UZBEK

• Odnoklassniki - BBC UZBEK

• Facebook - BBC UZBEK

• Google+BBC UZBEK

• YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

• Skype - uzbekbbclondon

• bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг