Москвада Ислом Каримовга ҳайкал ўрнатиш таклиф қилинди

Ўзбекистоннинг марҳум президенти Ислом Каримов фотосурати. Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters

Ўзбекистоннинг биринчи президенти марҳум Ислом Каримов хотирасига Москвада ҳайкал ўрнатилиши мумкин.

Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси Москва ҳукуматига мурожаат билан чиққан.

ТАСС ахборот агентлиги хабарига кўра, 8 декабрда Москва шаҳар паралменти қошидаги ёдгорлик санъати бўйича комиссия Ислом Каримовга ҳайкал ўрнатиш масаласини кўриб чиқиши кутилади.

Комиссия раиси, Россияда хизмат кўрсатган арихитектор Игор Воскресенскийнинг билдиришича, Ўзбекистон элчихонаси расмий Тошкент номидан мурожаат қилган.

Агар ушбу масала ижобий ҳал этилса, ёдгорлик Ўзбекистон элчихонаси олдида, Ислом Каримов номи билан аталадиган хиёбонга қўйилади.

Шунингдек, Ўзбекистонда фаолият юритадиган "Узметроном" веб-сайтининг ўз манбасига иқтибосан хабар тарқатишича, Ислом Каримовга қўйиладиган ҳайкалнинг тантанали очилиш маросими 30 январ, яъни марҳум президентнинг таваллуд кунига мўлжалланган.

Ўзбекистонни 27 йил мобайнида бошқариб келган Ислом Каримов 2016 йил 2 сентябрда мияга қон қуйилиш туфайли вафот этгани хабар қилинди.

Ислом Каримов ўзи туғилиб ўсган шаҳри Самарқандда дафн этилди.

Тошкент шаҳридаги қадимги Жўрабек масжидига қайта таъмирланганидан кейин Ислом Каримов шарафига Ислом Ота номи берилди.

4 декабрда Ўзбекистонда навбатдан ташқари президентлик сайловлари бўлиб ўтади.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.

Алоқадор мавзулар

Бу мавзуда батафсилроқ