Тошкентда яна бир ёнғин рўй берди

Ёнғин Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP Getty

Тошкентнинг Яшнобод туманидаги ишлаб чиқариш цехида 29 октябр куни ёнғин келиб чиққан.

Ёнғин маҳаллий вақт билан соат 16 ларда бошланган.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, аланга осмонга кўтарилган, Тошкентнинг Қўйлиқ мавзесида истиқомат қиладиган инсонлар ва йўловчилар аланга ва тутунни кўрганлар.

Яшнобод туман ҳокимлигидан Би-би-сига маълум қилишларича, ёнғин Жарқўрғон кўчаси 47-уйда жойлашган порошок ишлаб чиқариш цехида келиб чиққан.

Хусусий цех томининг 800 квадрат метри ёнган.

Ўт ўчириш бригадаси икки соатча уриниб ёнғинни соат 18 лар атрофида ўчиришга муваффақ бўлганлар.

Расмийларнинг хабар қилишларича, талофотлар бўлмаган.

Ёнғиннинг нима сабабдан келиб чиққани ўрганилмоқда.

Ўтган йили августида Тошкентнинг Қўйлиқ мавзесига яқин газ қувурида портлаш ва кучли ёнғин юз берган эди.

Узметроном сайти Қўйлиқдаги Божхона қўмитаси омбори атрофидаги ёнғин ҳақида ҳам хабар тарқатганди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.