Самандар Қўқоновнинг жазо муддатини яна узайтирдилар

Samandar Qo'qonov

Ўзбекистоннинг энг узоқ муддат эркидан маҳрум этилган сиёсий маҳкуми 72 ёшли Самандар Қўқоновнинг жазо муддати яна 3 йилга узайтирилган.

Бунга Самандар Қўқоновнинг қамоқхона тартибини бузгани сабаб қилиб кўрсатилган.

Ўғли Сардор Қўқоновнинг Би-би-сига айтишича, отасининг қамоқ муддати узайтирилгани хабар қилинган Ички ишлар вазирлигининг Жазони Ижро этиш бошқармасидан мактуб олганлар.

Мактубда Самандар Қўқоновнинг муддатини узайтириш маҳкамаси шу йилнинг 7 октябрида Навоий вилоятидаги Зарафшон шаҳар судида бўлиб ўтгани ва Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 221-моддаси қўлланиб, жазо муддати яна 3 йилу 5 кунга чўзилгани хабар қилинган.

Тошкент вилоятидаги Чиноз нефтни қайта ишлаш корхонаси собиқ раҳбари, Ўзбекистон парламентининг собиқ депутати Самандар Қўқонов 1993 йил ёзида қўлга олинган, унинг уйига вертолётда қуролли аскарлар ташланган эди.

Самандар Қўқоновни маҳкама давлат мол-мулкини талон тарож қилишда айбдор деб топган, 20 йиллик қамоқ жазосига ҳукм этган.

Мухолифат эса Самандар Қўқонов марҳум президент Ислом Каримовни танқид қилгани ва "Эрк" демократик партиясини қўллаб-қувватлагани учун Каримовнинг шахсий душманига айланганини айтади.

2014 йили Самандар Қўқоновнинг илк қамоқ муддати тугаган, бироқ унга 3 йиллик муддати қўшиб берилган эди.

Маҳкама Қўқонов қўшимча муддатини 2 йилга туширган.

Ўзбекистоннинг муваққат президенти Шавкат Мирзиёев парламентга маҳкумларни амнистия қилиш, кўриб чиқиш жараёнида бўлган жиноят ишларини тўхтатиш таклифини киритгани Самандар Қўқоновнинг озодликка чиқишига умид уйғотган эди.

Ўзбекистон Олий Мажлиси 12 октябрда Конституция қабул қилинганининг 24 йиллиги муносабати билан амнистия қабул қилган, авфда, шу жумладан, 60 ёшдан ошган маҳкумларни озод этиш кўзда тутилган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.