Москва ҳокимлиги хиёбонни Ислом Каримов номи билан аташга қарор қилди

Марҳум Ислом Каримовнинг Москвага ташрифи пайти олинган фотосурати. Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP

Москва шаҳри ҳокимлиги Ўзбекистон консуллиги яқинидаги хиёбонни Ислом Каримов хиёбони деб аташга қарор қилгани ҳақида хабар тарқатди.

Бундан олдин ҳокимлик Россия ва Ўзбекистондаги фан, сиёсат ва санъат арбоблари Москва мэриясига Россия пойтахтида Ислом Каримов ҳайкалини ўрнатиш таклифи билан мурожаат қилганларини билдирганди.

Москва шаҳридаги Большая Полянкадаги 39-уйдан 1-чисигача ҳамда Казачий переулокдаги 13- ва 1-уйлар орасидаги хиёбонга Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номи берилади.

Шунингдек, Ўзбекистонда фаолият юритадиган "Узметроном" веб-сайтининг ўз манбасига иқтибосан хабар тарқатишича, Ислом Каримовга қўйиладиган ҳайкалнинг тантанали очилиш маросими 30 январ, яъни марҳум президентнинг таваллуд кунига мўлжалланган.

Ўзбекистонни 27 йил мобайнида бошқариб келган Ислом Каримов 2016 йил 2 сентябрда мияга қон қуйилиш туфайли вафот этгани хабар қилинди.

Ислом Каримов ўзи туғилиб ўсган шаҳри - Самарқандда дафн этилди.

Тошкент шаҳридаги қадимги Жўрабек масжидига қайта таъмирланганидан кейин Ислом Каримов шарафига Ислом Ота номи берилди.

4 декабрда Ўзбекистонда навбатдан ташқари президентлик сайловлари бўлиб ўтади.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.

Алоқадор мавзулар

Бу мавзуда батафсилроқ