"Каримовга ҳайкал Ўзбекистонга ҳурмат белгиси"

Марҳум президент Ислом Каримовнинг Москвага ташрифи пайти олинган фотосурат. Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP

Сизнингча, Москвадаги хиёбонлардан бирига Ислом Каримов номи берилиши ортида қандай сабаб бор?

Би-би-си "Сўз Сизга" рукнимизнинг навбатдаги саволи шу эди.

Ислом Каримов даврида Россия - Ўзбекистон муносабатлари бошқа қўшни мамлакатларнинг Москва билан алоқалари янглиғ яқин бўлмаган.

Қирғизистон ва Тожикистон ўз ҳудудларини Россия ҳарбий базаси учун очиб қўйган эди.

Ўзбекистон эса аксинча, муваққат бўлса ҳам Америка Қўшма Штатлари дохил НАТОга аъзо бошқа давлатларга ўз ҳарбий ҳаво базаларидан фойдаланишга рухсат берган эди.

Каримов ҳаёт экан, бир эмас, бир неча бор Москванинг Марказий Осиё, хусусан Ўзбекистонга нисбатан сиёсатини танқид қилган эди.

Хўп, нима учун Россия пойтахти ўз хиёбонларидан бирини айнан Каримовнинг номи билан атамоқда?

Интернет ижтимоий тармоқлари фойдаланувчиларининг айрим шарҳлари таҳрирсиз эълон қилинмоқда.

Farhod Rahmonov: Karimov bobmiz nafaqat Markaziy Osiyoda Rossiyada ham tinchlikni taminlagan buyuk siyosatchi edi.

Узбек Туркий: Россияни бундай қарорига икки сабаб бор. Бири Ўрта Осиёдаги ҳамкорига, муҳим давлат раҳбарига ҳурмат ва бу ҳурмат замирида янги ҳокимият билан ҳам ,,муроса" қилиб ҳамкорлик қилиш. Россия Ўзбекистонни қўшни қардош халқларимиз билан яқинлашишимиздан манфат кўрмайди. Мирзиёев айнан қўшничиликка урғу бераяпди.Каримовни ҳайкали ёки номини абадийлаштириш эса Россияни Ўзбекистон учун қўйган "хўраги" деб ҳам тушуниш мумкин.

Gulbaxor Erkulova: Бу инсон шундай хурматга сазовор

Shirin Sh: Ba'zan dushmanlar ham uzini guyo dustdek hayrihoh, g'amingga sherik qilib kursatadi uzini. Putinni bizga nisbatan hozir shunaqa munosabatlar qivotti. Bu guyo sichqonni pishloq bilan aldab uni qopqonga tushirishga uxshaydi. Bunday paytda yuzaki samimiy bulmagan salomga yuzaki alik kifoya. Qolaversa utgan utdi. Qolgan nomzodlar uni yulidan yurishmaydi.

Bobirmirzo Tolibov: Хакики палитик. Ўзбекистонни ўрнини дунёда қўйган инсон. Марионетка президент бўлмаганлар. НАТОга ҳам фақат терроризмга қарши курашиш учун вақтинчалик фойдаланишга берганлар.

Фахриддин Соли: Билмадим. Ислом Каримов Россиянинг Сурияга ҳарбий аралашувига қарши бўлганлар ва Афғонистонга СССРнинг ҳарбий аралашувининг фожиали оқибатларини эслатгандилар.

Khojiakbar Tojiev: Mardlikni tan olish xam mardlik

Salohiddin Abdulhamidov: Интеллигентлар куп Москва шахрида бундай ахмокгарчиликка йул куйилмайди деб умид киламиз.

Malikahon Abdubasitova: Qancha sabab kerak ?

Yusuf Avezov: Бунданда ортиғига лойиқ инсон.

SHERALI YULDASHEV: Siyosat bu beshavfqat maydon shu sabapli O'zbekiston imkon darajasida o'z kuchi va o'z so'ziga ega bulmog'i kerak . Shu vaqtgacha bulib kelgani kabi.

Nurik Shukurov: Россия билан ощна буганни бири икки бумайди озбеклар гарб давлатларига якинланиши керак.

Samimiy Suhbat: Qattiq adashasiz Rossiya tinchlikparvar davlat! G'arbda esa masalan Aqsh prezidentlikga nomzodlardan biri Tramp sovuq uruw tarafdori, Klinton esa tinchlik. Ularni hammasi alg'ov dalg'ov! Biz un eng yaxhi variant Rossiya!

ﻓﺮﻳﺪﺓ FARIDA ФАРИДА: Каримовга хайкал кўйишдан хеч канака маъно йўк. Агар маъно топиш шарт бўлса, Москвада ишлаб юрган ўзбек мардикорларини "дангасалар, улардан жирканаман" дегани учун масхаромуз тарзда кўйишмокчи. Би-би-си ёзяптики, "Каримов ҳаёт экан бир эмас бир неча бор Москванинг Марказий Осиё, хусусан Ўзбекистонга нисбатан сиёсатини танқид қилган эди" деб. Вахоланки, Андижон вокеаларидан кейин АКШ ва Европа Каримовга нисбатан тўнини тескари кийганида, яна Путинга топинишга махкум бўлгани айни хакикат-ку?

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - http://bbc.in/2f8Fcm0

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (http://bbc.in/2fvQ8hD)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.