Меҳнат вазирлиги Россиядаги меҳнат муҳожирлари ҳаётини яхшилайди

Image caption Меҳнат муҳожирлари

Ўзбекистон Меҳнат вазирлиги вакиллар гуруҳи Россияга сафар қилган.

Facebook даги Россия ташқи меҳнат муҳожирлиги бўйича агентликнинг саҳифасидаги хабарга биноан, учрашувлар Ўзбекистон ҳукуматининг 2017 йил аҳоли бандлигига доир қарор доирасида кечади.

Сафардан асосий мақсад Россия ташқи муҳожирлар агентлиги билан Ўзбекистон Меҳнат вазирлиги ўртасида бевосита алоқаларни йўлга қўйиш, Россия иш берувчилари билан муносабатларни шаклантириш ва шу йўлда ҳамкорликни яхшилашдир.

Ўзбекистонлик аксарият муҳожирлар Россияда патент олиш учун қийналишлари, нархлар ортиб бораётгани ва ўзларининг ҳуқуқлари ҳимояланмаганидан нолишади.

Бугун меҳнат муҳожири учун Россияда ишлаш рухсатномасини олиш қанчалар мушкул?

Бу ҳақдаги видеолавҳамизни BBCUZBEK нинг YouTube каналида томоша қилинг

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.