Ўзбек делегацияси миграцияни муҳокама қилмоқда

Фото муаллифлик ҳуқуқи Muhojir.info
Image caption Муҳожирлар ижтимоий шароитларидан шикоят қиладилар

Ўзбекистоннинг Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги Россияга сафар қилмоқда.

Ўзбекистон меҳнат вазирлиги қошидаги агентлик Россияда қатор ҳукумат расмийлари, ҳамда Красноярск, Кемерово, Астрахань, Москва ва Санкт-Петербургдаги иш берувчилар билан учрашишни мўлжаллаяпти.

Айтилишича, вакиллик гуруҳи Россияда ишлаётган ўзбек муҳожирларининг иш шароитларини яхшилаш бўйича музокаралар олиб боради.

Россия хорижга ишлаш учун чиқаётган ўзбекистонликлар учун асосий манзил бўлиб қоляпти.

Расмий кўрсаткичларга кўра, Россияда 1,8 миллион ўзбекистонлик ишлаб келяпти, аммо аслида бу сон анча каттароқ экани ишонилади.

Ўзбекистон ҳукумати одатда бу муҳожирлар муаммоларига кўз юмишда айбланиб келади. Муҳожирлар Россиядаги Ўзбекистон консулликларининг бепарволиги ва қўполлигидан кўп шикоят қиладилар.

Собиқ президент Ислом Каримов эса ўз телевизион чиқишида Россияда нон топаётган ватандошларини "дангасалар" деб қоралаганди.

Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги ўзининг Фейсбукдаги саҳифасида ёзишича, мазкур сафар доирасида у ишчиларни Россияда маданиятли йўлда ишга жойлаштириш масалаларини ечишга уринади.

Агентлик, шунингдек, Россия ҳудудида муҳожирлар манфаатлари ва ҳуқуқларини таъминлаши, ижтимоий аҳволини яхшилаши, ҳамда уларнинг муаммоларини ҳал қилиш йўлида махсус телефон рақамларини тадбиқ қилишини айтади.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг