Абдулла Ориповнинг вафоти бўйича баёнот берилди

Фото муаллифлик ҳуқуқи courtesy
Image caption Абдулла Орипов 75 ёшида оламдан ўтган

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Халқ шоири Абдулла Ориповнинг вафоти муносабати билан баёнот берди.

"Маҳаллий вақт билан 2016 йил 5 ноябрга ўтар кечаси Хюстон шаҳридаги (АҚШ, Техас штати) касалхонада Ўзбекистон Республикаси Мадҳияси матни муаллифи, Ўзбекистон Қаҳрамони ва халқ шоири Абдулла Орипов оғир касалликдан сўнг 75 ёшида вафот этди", - дейилади баёнотда.

Вазирликка кўра, Абдулла Ориповнинг оила аъзоларига марҳумнинг жасадини Ўзбекистонга олиб келиш учун ёрдам ташкил қилинади.

"Ўзбекистон Республикасининг АҚШдаги Элчихонасига консуллик ва бошқа масалаларни зудлик билан ҳал қилиш учун барча зарур чораларни кўриш тўғрисида кўрсатма берилди".

Куни кеча Ўзбекистон Қаҳрамони, Халқ шоири Абдулла Ориповнинг Америкада вафот этгани ҳақида хабар тарқалди.

Бундан олдинроқ, ижтимоий тармоқларда шоир кома ҳолатида экани борасида ёзилганди.

Ўзбекистон қаҳрамони, халқ шоири Абдулла Орипов 1941 йил Қашқадарёда таваллуд топган. Шоирнинг ўнлаб китоблари нашр этилган. Нафақат Ўзбекистон, балки қўшни мамлакатларда ҳам Абдулла Ориповни танимаган ўзбекларни учратиш мушкул.

Абдулла Орипов Шўролар даврида ҳам, ундан кейинги мустақиллик йилларида ҳам ҳукумат ва халқ томонидан ардоқланган эди.

Фақат умрининг сўнгги йилларида Ўзбекистон қаҳрамони бўлган шоир ҳукуматнинг назаридан четда қолгани айтилади.

Ўзининг яқин шогирдлари билан суҳбатларда марҳум бир неча бор "бир замонлар атрофида юрганларнинг бевафолигидан" нолигани ҳам ижтимоий тармоқларда ёзилган эди.

Абдулла Ориповнинг сўнгги йилларда саломатлиги ёмонлашган, асосан хорижда - Америкада, яқинлари ёрдамида даволанаётган эди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.

Алоқадор мавзулар