Тошкентда салафийликда айбланган 4 киши қамалди

Фото муаллифлик ҳуқуқи Muxlis.uz
Image caption Халқаро ташкилотлар Ўзбекистонда диний эркинлик чекланганини айтишади

Тошкент шаҳри жиноят ишлари бўйича суди тўрт нафар Ўзбекистон фуқаросини салафийлик оқимининг ғояларини тарғиб қилишда айбдор топиб, беш йилдан 10 йилгача бўлган қамоқ жазоларига ҳукм этди.

Бу ҳақида Спутник Ўзбекистон вебсайти Тошкент прокуратурасига таяниб хабар тарқатди.

Салафийлик оқими Ўзбекистонда экстремистик гуруҳ ҳисобланади.

"Терговдан маълум бўлишича, маҳбуслар халқ орасида салафийлик ғояларини тарқатганлар. Бунга тинтув чоғида топилган ман қилинган эктремистик диний адабиётлар исботдир. Суд уларни беш йилдан 10 йилгача бўлган қамоқ жазоларига ҳукм этди", - деб айтган прокуратурадаги манба хабар агентлигига.

Манбага кўра, маҳбуслар қўлга олинган чоғи терговчилар уларнинг Сурияда жанг қилаётган Исломий Давлат жангари гуруҳига алоқадор эканини тасдиқловчи ҳужжатлар ва кўрсатмаларни қўлга киритишган.

Салафийлик оқими исломдаги ҳукм ва фатволарни замон тақозосига кўра эмас, ҳижрий сананинг дастлабки уч асрига мувофиқ равишда тадбиқ этишни олға сурувчи оқим ҳисобланади.

Марказий Осиё ҳукуматларининг хавфсизлик хизматларига кўра, салафийлик оқимининг аъзолари ИД сафига қўшилганлар, ҳамда Сурия ва Ироқдаги жангларда иштирок этмоқдалар.

Аммо, халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари ва АҚШ департаментининг диний эркинликлар борасидаги ҳисоботларига биноан, Ўзбекистонда ҳар қандай диндор ман этилган оқимларга аъзоликда айбланиб ҳибсга олиниши ва узоқ йиллик қамоқ жазоларига ҳукм этилиши мумкин.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг