Зангиотада фожеа: уйқуларида газдан заҳарланган

Gaz plitasi Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images

Матбуот ва ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятининг Зангиота тумани "Раҳбар обод" деб номланган маҳалласида рўй берган фожеа ҳақидаги хабар зудлик билан тарқалди.

Маҳаллага яқинда кўчиб келган ёш эр-хотиннинг жасади уйлари ичидан топилган.

Газ мутахассислари фожеага газ ускунасининг нотўғри ўрнатилгани сабаб бўлган бўлиши мумкинлиги ҳақидаги дастлабки тахминни билдирганлар.

"Раҳбар обод" маҳалласи яшовчиларининг айтишларича, ёш оила яқинда ўзларининг кўп қаватли бинодаги тўрт хонали уйини сотиб бу ерга кўчиб келишган ва ҳовлида ўзларининг хўжалигини йўлга қўйишни режалаганлар.

Эр-хотиннинг ҳали фарзандлари бўлмаган.

Маҳалладошларнинг сўзларига қараганда, қариндошлари қўнғироқ қилиб эр-хотинни топиша олмаган. Эртаси куни келишганида уй ичкаридан қулфланганини кўришган.Ойнани синдириб ичкарига киришганида уйи ичида кучли газ ҳиди бўлган. Эр-хотиннинг жасади ётоқхонада топилган, ухлаб ётган жойларида газдан заҳарланиб ўлганлар.

Ёш оила аъзоларининг дафн маросими 10 ноябрга белгиланган.

Ўзбекистонда инсонларнинг газдан заҳарланиши ҳодисалари тез-тез юз бериб туради.

Бунга уйни иситиш ва овқат пишириш мақсадидаги газ ускуналарини ўрнатишда техника хавфсизлиги талабларига риоя қилмаслик ҳам сабаб бўлади.

Табиий газ тизимига уланган хонадонларда тунда газ таъминотининг тўхтаб қолиши ва кейин газ келиши портлашларга ҳам олиб келган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг