Абдулла Орипов "Чиғатой" қабристонида дафн этилди(видео)

Абдулло Орипов Тошкентдаги "Чиғатой" қабристонида дафн этилди Фото муаллифлик ҳуқуқи COURTESY
Image caption Абдулло Орипов Тошкентдаги "Чиғатой" қабристонида дафн этилди

10 ноябр куни Тошкентда Ўзбекистон Халқ шоири, Ўзбекистон мадҳиясининг муаллифи Абдулла Ориповнинг дафн маросими бўлди.

Абдулла Ориповнинг жасади Тошкентдаги "Чиғатой" қабристонида дафн этилган.

Ўзбекистон Қаҳрамони Абдулла Орипов билан видолашув шоирнинг "Дўрмон"даги ҳовлисида бўлган.

Интернет ижтимоий тармоқларида дафн маросимида олинган фотосурат ва видеолар тарқалган.

75 ёшли Абдулла Орипов 5 ноябр куни АҚШнинг Хюстон шаҳридаги шифохонада оламдан ўтгани хабар қилинди.

Абдулла Ориповнинг охирги йилларда саломатлиги ёмонлашган, тез-тез АҚШда даволанаётган эди.

6 ноябр куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Қаҳрамони Абдулла Ориповнинг жасадини ватанга қайтаришда кўмаклашишини маълум қилди.

Майитни 8 ноябр куни АҚШдан Москва орқали Ўзбекистонга етказилиши хабар қилинди.

10 ноябр куни соат 11 да "Дўрмон"да дафн маросими бошланган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.

Бу мавзуда батафсилроқ