Ўзбек Швеция фуқароси Руминияда ушланган

Болгария ва Руминия чегарасини кесиб ўтаётганида асли андижонлик Иззатуллоҳ Муҳаммадсобиров ҳибсга олинган.

Руминия расмийлари 37 ёшли Иззатуллоҳ Муҳаммадсобиров Ўзбекистоннинг Интерполга берган қидируви асосида қўлга олинганини айтганлар.

Иззатуллоҳ Муҳаммадсобиров "Иваново ўзбеклари иши" номи билан танилган маҳкамада иши кўрилган 13 киши орасида бўлган.

2005 йил июнида Россиянинг Иваново шаҳрида 12 Ўзбекистон фуқароси ва бир Қирғизистон фуқароси ҳибсга олинган, Ўзбекистон уларнинг Андижондаги қонли ҳодисаларга алоқадорликда айблаган.

Ўзбекистон ҳукумати "Иваново ўзбеклари"ни ватанига экстрадиция қилишни сўраган.

2008 йили Страсбург маҳкамаси андижонликларга оқлов ҳукмини чиқарган.

Сўнг уларга БМТ Қочқинлар Олий Комиссарлиги турли мамлакатлардан бошпана берган.

Иззатуллоҳ Муҳаммадсобировнинг акаси Абдуррауф ҳам "Иваново ўзбеклари" орасида бўлган, у укасининг қўлга олиниши ҳақида Би-би-сига қуйидагиларни айтиб берди.

Абдуррауф Муҳаммадсобиров билан суҳбат

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг