Марказий Осиё:Талаш дарёлар фильми

Image caption Марказий Осиё давлатлари дарёларни қандай баҳам кўришлари мумкин?

Сув Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги муносабатларни таранглаштирмоқда.

Би-би-си Жаҳон хизматининг "Марказий Осиё: Талаш дарёлар" фильмини YouTube каналида томоша қилинг.

Сув манбалари жадал камаётган, аммо аҳолиси тез ўсаётган Марказий Осиёни келажакда нима кутаяпти?

Бугун минтақа давлатлари сув ва энергия масаласини қандай ҳал қилишлари мумкин?

Би-би-си мухбири Рустам Қобилминтақада бўлиб, айни саволларга жавоб излаган.

Тепадаги икки мамлакат - Тожикистон ва Қирғизистонда сув кўп, аммо энергия бойликлари йўқ. Шу боис улар дарёларда йирик тўғонлар қуриб, сувдан электр ишлаб чиқаришни исташади.

Пастдаги уч давлат - Ўзбекистон, Қозоғистон ва Туркманистон эса газ ҳамда нефтга бой. Бироқ улар ўз далаларини суғориш ва ичиш учун етарли сув манбаларига эга эмаслар.

Совет даврида ишлаган энергетика тизими бу қўшни мамлакатлар ўртасида сув ва энергия алмашинувини таъминлаган. Барчага сув ҳам, ток ҳам, газ ҳам етган.

Иттифоқ ортидан мазкур тизим ҳам қулади. Ёш давлатлар ўз бойликларини ишга солиб, иқтисодий мустақилликка эришишга, дунё бозорларида ўрин топишга интилмоқдалар.

Лекин оқибатда баъзан сувсизлик, энергия тақчиллиги, сиёсий ғалаёнлар ҳамда инсоний фожеалар рўй берди.

Мухбир: Рустам Қобил.

Продюсер:Оксана Вождаева

Тасвир ва монтаж: Максим Ломакин.

Бу мавзуда батафсилроқ