Сурия кучлари Ҳалабни ишғол қилмоқда

Фото муаллифлик ҳуқуқи EPA/SANA
Image caption Сурия кучлари Ҳалабнинг муҳим минтақасини ишғол қилган

Сурия ҳукумати кучлари Ҳалаб шарқидаги муҳим минтақани ишғол қилишган.

Айни минтақа исёнкорлар назорати остида эди.

Шу билан Ҳалабнинг исёнкорлар назорати остидаги ҳудуд бўлинган.

Давлат телевизиони ва Сурия Инсон ҳуқуқларини кузатиш ташкилоти ҳам Сахур тумани ҳукумат қўшинлари назорати остига ўтганини маълум қилишган.

Сурия армияси ва президент Ассад иттифоқчилари сентябр ойида Ҳалабни ишғол қилиш учун йирик амалиётни бошлашган эди.

Ўтган дам олиш кунларида қақшатқич жанглардан қочиб минглаб тинч аҳоли ўз уйларини тарк этишган.

Қамал остидаги минтақанинг ўзида ҳам юзлаб оилалар ўз уйларидан чиқишган.

Сурия ҳукумати учун мамлакатнинг иккинчи йирик шаҳрини исёнкорлардан тозалаш асосий мақсадга айланган.

БМТнинг Қочқинлар бўйича олий коммиссари воизи Скот Крейгга кўра, Ҳалабда 250 минг инсон зудлик билан ёрдамга муҳтож, улардан 100 мингги болалардир.

Унинг айтишича, озиқ-овқат заҳираси бутунлай тугаган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.

Алоқадор мавзулар