Халқаро ташкилотлар яна Ибодовлар қийноғига эътибор қаратишди

Ака ука Ибодовлар

Ўзбекистон расмийлари Миллий Хавфсизлик хизмати ходимлари ака-ука Ибодовларни қийноқларга солишгани ва ҳибсхонада улардан бири вафот этгани юзасидан батафсил, холис ва шаффоф текширув ўтказишлари лозим, деган чақириқ билан чиқишган Хюман Райтс Уотч(Human Rights), Инсон ҳуқуқлари учун халқаро шериклик(International Partnership for Human Rights), Норвегия Хелсинки қўмитаси(Helsinki Committee) ва Марказий Осиёда инсон ҳуқуқлари ассоциацияси(Association for Human Rights in Central Asia).

"Ҳибсда Илҳом Ибодовнинг вафот этгани ва бу ўлимга олиб келган ёмон муомала ҳақидаги жиддий айбловлар Ўзбекистон қийноқ муаммоларининг шафқатсиз реаллигини урғулайди. Ибодовнинг ҳибсга олиниши, қийноққа солиниши ва ўлими ҳукуматнинг қийноқ ва коррупция муаммоларини жиловлашга жиддий ҳаракат қилаётгани ҳақидаги даъволари ёлғонлигини фош қилади", деб айтган Хюман Райтс Уотчнинг Марказий Осиё бўйича тадқиқотчиси Стив Свердлоу.

Бундан олдин Бухоролик Илҳом ва Раҳим Ибодовларнинг қийноққа солингани юзасидан шикоят БМТнинг қийноқлар бўйича қўмитасига йўлланган эди.

48 ёшли Раҳим ва 43 ёшли Илҳом Ибодовлар 2015 йилнинг 16 августида маъмурий жиноятларда гумон қилиниб ҳибсга олинганлар.

Фаолларга кўра, Ибодовлар уларни "ҳимоялаб" келган Миллий Хавфсизлик хизмати ходимлари билан келишилган тўлов юзасидан келиб чиққан тортишув оқибатида ҳибсга олинганлар.

Раҳим ва Илҳом Ибодовларни тижорат қоидаларини бузиш ва ноқонуний хорижий валюта савдосини ташкиллаштиришда айблашган.

Ака-уканинг оиласи ва омон қолган Раҳим Ибодовнинг суддаги кўрсатмаларига кўра, Ибодовларни мунтазам равишда шафқатсиз калтаклашган ва қийноқлар натижасида оғир жисмоний шикастлардан Илҳом Ибодов 13 сентябрда ҳибсхонада жон берган.

Ака-ука Ибодовлар қийноққа солингани хабари дунё жамоатчилигига ошкор бўлганидан кейин яқинлари Миллий Хавфсизлик хизмати томонидан ўзларига босимлар кучайганини айтганлар.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.

Бу мавзуда батафсилроқ