Сўз Сизга: "Агар мен президент бўлсам..."

Фото муаллифлик ҳуқуқи МСК screenshot
Image caption МСК

Ўзбекистонда президент сайловида овоз бериш якунланди.

Тўрт номзод қатнашган айни сайловда ким ғалаба қилиши аксарият учун сир эмас.

Би-би-си Ўзбек хизмати ўтган ҳафта Facebook ва Одноклассникидаги ўқувчиларига мурожаат қилиб, сиз президент бўлсангиз ишни нималардан бошлар эдингиз, деб сўради.

Қолган саволларимиз булар:

Бугун Ўзбекистон учун энг йирик ва муҳим масала нима? Сиз бу масалани қандай ҳал этардингиз?

Ижтимоий тармоқлардаги бу саволларга келган аксарият жавоблар таҳрир қилинмади.

Ишсизлик, газ ва электр муаммоси

Farkhod Ashuruli: Биринчидан ким президент булиши хаммага аён. Фойдасиз хаёл суриш хам ярамайди.

Ким президент булса хам илтимосим шуки газ светни яхшиласа булди.

Sunny Daisy: Иш ўринлари, маошларни ҳам қўшайлик...Шунда ҳамма ўз она ватанида ишлаб яшайди. Оиласини тебрата олиши керак ватанида ишлайдиган бир ўзбек

Наука Наука: Бизда купрок газ муаммоси кийнаяпти бир неча йилдан бери.кейн ун усимлик ёги озгина орзонласа яхши буларди

Ali Khan: Биринчи навбатда ҳукуматда тозалаш ўтказган бўлардим...Янги ҳукумат тузардим.

Shukurjon Islomov: Электр ва газ таъминотини яхшилаш, қурилиш материаллари нархини тушириш, хорижий сармояларни кўпайтириш

Хусан Хусанов: Узбекистан дегпн кааааттта турмани очиб тикон симларни олиб ташлаб бошка давлатлардай очик ойдин мамлакат килардим,

Oks Spitamen: Бугун Ўзбекистон учун энг йирик ва муҳим масала ва уни хал килишни биздан кура купрок вазир билади, биз уни куллаб-кувватласак булди.

Axmed Rozimovich: Қишлоқ ҳаётини ривожлантирган бўлардим. Газ ва свет муаммосини ҳал қилардим. Болаликдан ногирон ва имконияти чекланган болаларга эътибор қаратар эдим.

Акмал Джурабаев: Муаммолар куплигидан билмасдим кай биридан бошлашни хамма сохада муаммолар куп жуда куп

Алишер Арифджанов: Энг биринчи , мухим масала - пул кредит сиёсатини согломлаштириш .

Айбек Мумунов: биринчи камокдаги мусулмонларди озод килиш керек

Шухрат Хикматов: Шовкат ака тугри иш тутяпти ! 1 ) иш уринларини купайтириш 2) уй жой куриш 3) порахурлини йук килиш. Тадбиркорларга йул очиш ! Масалан хитойда хар бир хонадон тадбиркорлик билан шугиланади ! В яна тадбиркорларга налогни камайтириш хозирги кунда тадбиркор ойига 10 минимални тулиди бу жуда кота сумма ва банкда пластикни обланич килиш котта муомо ! Чет довлатларга ухшаб банкоматлар куйилса жуда яхши буларди !

Комил Махмудов: Пахтани хам гапиринг. Фермер б-н бюджетдан маош олувчиларга кийин буляпти,план канча тонна булса,шуни 32млн.га булиш к-к, шунда хар бир кишига неча кг.дан тугри келиши аник булади.

BBCUZBEK Одноклассники

Захид Усманов: Ишсизликни бартараф этиш.кк.Энергия кризисидан чикиш кк

агент 007: биринчи иши таможнийларни хал этиш ва свет масаласини ечсин деп ойлайман

Кудрат Киличев Абдурасул угли: Менинг президент булишга давойим йук.4 декабр биз учун улуг кун,хеч ким бефарк булмасин дейман.Юртимиз тинчлиги баркарору-бардавом булсин иншаАЛЛОХ.Юртимиз тинч булса бошка муаммоларни хал килса булади деб уйлайман.

Богибек Тожиев: Аввало тинчлик булсин кейин бошкаси булаверади

Шер ака: Призидент ким булса хам.Биринчи порахурлик ва угирликни йукотсин.Агар Шавкат Мирзиёев призидент булса мен ундан шуни илтимос килардимки.И А Каримовни йулидан асло юрманг у халкимизга порахурлик угирлик куркоклик рус ва козокларга кулликни ташлаб кетди.Халкни нохакликлардан паймонаси тулди менимча.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.